Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Аҳолини рўйхатга олиш тартиби, моҳияти ва унинг истиқболлари

Аҳолини рўйхатга олиш тартиби, моҳияти ва унинг истиқболлари

Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида о‘з ифодасини топади. Аҳоли сони бо‘йича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини ро‘йхатга олиш асосида олинади.

Аҳолини ро‘йхатга олиш якунларига қараб о‘тмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бо‘лади.

Қатор ҳолатларда аҳолини ро‘йхатга олиш – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бо‘либ хизмат қилади.

Аҳолини ро‘йхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг ко‘ламли тадбир бо‘либ, аҳоли то‘г‘рисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.

Аҳолини ро‘йхатга олиш қачондан о‘тказила бошланган?

Аҳолини дастлабки ро‘йхатга олиш қадимги Греция, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Мисрда о‘тказилган. Лекин, бу аҳоли ро‘йхатларининг мақсади аҳолидан солиқ йиг‘иш, яъни бож олиш ҳамда ҳарбий мақсад учун аҳоли сонини аниқлаш бо‘лган. Шунинг учун ҳам, бу аҳоли ро‘йхатларида асосан еркаклар ро‘йхатга олинган. Чунки, у пайтларда еркакларнинг иқтисодий о‘рни юқори бо‘лган, солиқ то‘лашда фақат еркаклар, яъни оила бошлиқлари қатнашган.

Аҳолини енг биринчи расмий ро‘йхатга олиш 1790 йилда АҚШда, кейинчалик 1800 йилда Швеция ва Финляндияда, 1801 йилда – Англия, Дания, Норвегия ва Франсияда о‘тказилган. Аммо, бу аҳоли ро‘йхатлари жуда оддий шаклда ҳамда узоқ муддатга чо‘зилган. Масалан, биринчи АҚШда аҳолини ро‘йхатга олиш ишлари 18 ой давомида олиб борилган.

ХИХ асрга келиб, аҳолини ро‘йхатга олиш жуда кенгайди. Қатор Европа мамлакатларида статистика ташкилотлари тузилди. Аҳолини ро‘йхатга олиш илмий дастурлар асосида олиб борилиши ё‘лга қо‘йилди. Хусусан, 1870-1879 йилларда дунёнинг 48 та, 1890 йилларда еса 57 та давлатида аҳоли ро‘йхати о‘тказилган. ХИХ аср охирида дунё аҳолисининг 21 фоизи ро‘йхатга олинган бо‘лса, ХХ аср бошида 54 фоиз аҳоли ро‘йхатдан о‘тказилган.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин, аҳолини ро‘йхатга олиш тизими янада такомиллаштирилди. 1945-1954 йилларда – 151 та давлатда, 1965-1974 йилларда – 179 та давлатда аҳоли ро‘йхати о‘тказилган. Ҳозирги пайтда, дунёдаги деярли барча давлатларда аҳолини ро‘йхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.

Республикамизда демографик жараёнларнинг ҳолатини о‘рганишда мамлакат ҳудудида о‘тказилган аҳоли ро‘йхати маълумотлари муҳим аҳамият касб етади. Манбаларда келтирилишича, О‘збекистон ҳудудида дастлабки аҳоли ро‘йхати 1897 йилда о‘тказилган бо‘либ, ушбу ро‘йхат маълумотлари ХИХ аср охирида О‘збекистонда мавжуд оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, етник таркиби, туг‘илиш, о‘лим каби демографик жараёнлар ҳақида тассаввур ҳосил қилишга ёрдам берган. О‘збекистон ҳудудида кейинчалик 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989 йилларда аҳолини ро‘йхатга олиш ишлари ташкил етилган.

Халқаро тавсияларга ко‘ра, аҳолини ро‘йхатга олиш қуйидаги муҳим тамойилларга асосланади:

  1. Марказлаштириш.Аҳолини ро‘йхатга олишни бошқаришнинг қатъий марказлаштирилиши ушбу тадбирни муваффақиятли о‘тказишнинг асосий шартларидан биридир.
  2. Аҳолини ро‘йхатга олишнинг мунтазамлиги.БМТ тавсияларига ко‘ра, аҳолини ро‘йхатга олиш 10 йилда камида бир маротаба о‘тказилиши белгиланган.
  3. Аҳолини ро‘йхатга олиш махсус тайёрланган мутахассислар – ҳисобчилар томонидан о‘тказилиши.Мазкур тадбирни амалга ошириш учун ко‘п миқдорда махсус ходимлар ёлланади, уларнинг таркибига зиёлилар, талабалар ҳам киритилиши мумкин.
  4. Аҳолини ро‘йхатга олишни аниқ бир муддатда о‘тказиш.Бу тадбирни амалга оширишга одатда 10–12 кун талаб етилади. Аҳолини ро‘йхатга олиш бир неча кун давомида о‘тказилса ҳам, маълумотлар аниқ бир вақтда – ко‘пинча аҳолини ро‘йхатга олишнинг биринчи кунининг 0 соатдаги ҳолати бо‘йича қайд етилади. Бу аҳолини ро‘йхатга олишнинг нозик вақти, деб ҳам аталади.

Масалан, чақалоқ аҳолини ро‘йхатга олиш даврида, аммо ана шу аниқ муддатдан кейин туг‘илган бо‘лса, у аҳоли ро‘йхатига киритилмайди. Лекин, кимдир бу аниқ нозик муддатда ҳаёт бо‘либ, шундан кейин, яъни аҳолини ро‘йхатга олиш даврида вафот еца, у аҳоли ро‘йхатига киритилади.

  1. Аҳолини ро‘йхатга олишнинг белгилаб қо‘йилган аниқ дастурининг мавжудлиги ва тадбирни унга қатъий риоя қилган ҳолда о‘тказиш.Аҳолини ро‘йхатга олиш дастури – ро‘йхатга олишда муайян талабларни ҳисобга олган ҳолда, аҳолига мурожаат қилинадиган саволлар ро‘йхатини, маълумотларни қайд етиш, то‘плаш, қайта ишлаш, якуний маълумотларни еълон қилиш тартибларини о‘з ичига олади.
  2. Аҳолининг то‘лиқ қамраб олиниши.Аҳолини ро‘йхатга олишда кимдир унутиб қолдирилиши ёки икки марта ро‘йхатга олиниши ҳоллари учраса ҳам, мавжуд аҳолининг ро‘йхатдан жой олинишини таъминлаш асосий вазифа ҳисобланади.
  3. Маълумотларнинг махфийлиги ва шахсийлаштирилиши.Аҳолини ро‘йхатга олишда индивидуал асосда ҳар бир шахс то‘г‘рисидаги якка маълумотлар то‘планади. Шу билан бирга, респондентлардан олинган маълумотларнинг номсизлиги кафолатланади. Аҳолини ро‘йхатга олиш варақасидан фақат натижаларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
  4. Ихтиёрийлик.Шахс то‘г‘рисидаги маълумотлар со‘ралаётган (респондент)нинг жавоблари (кичик ёшдагилар учун – ота-оналари ёки уларнинг о‘рнини босадиган шахсларнинг) асосида қайд қилинади ва буни ҳужжат билан тасдиқлаш талаб етилмайди.

Ко‘пгина мамлакатларда аҳолини ро‘йхатга олиш қонун билан тартибга солиниши мустаҳкамлаб қо‘йилган.

Масалан, Буюк Британияда 1920 йилда Қо‘шма Қиролликда аҳолини ро‘йхатга олиш қонуни қабул қилинган. Мазкур қонунда аҳолини ро‘йхатга олишнинг барча қоидалари, фуқаролар, уй хо‘жаликлари, корхоналар ва муассасаларнинг қайси тоифалари ро‘йхатга олиниши, аҳолини ро‘йхатга олишни ким о‘тказиши, со‘ров варақалари қандай бо‘лиши кераклиги белгилаб қо‘йилган. Бундан ташқари, аҳолини ро‘йхатга оладиган ҳисобчиларни ёллаш қоидалари, уларнинг хизмат вазифалари ҳамда аҳолини ро‘йхатга олиш қоидалари ко‘рсатилган.

Буюк Британияда ҳар галги аҳолини ро‘йхатга олишдан тахминан бир йил аввал бунга доир алоҳида қонун ҳужжати қабул қилинади (бунда албатта 1920 йилги қонун ҳужжатига ҳавола қилинади). Бу қонунда аҳолини ро‘йхатга олиш услубига аниқлик киритилади, аҳолини ро‘йхатга олиш муддати ва бунинг учун ажратиладиган маблаг‘ миқдори белгиланади. Буюк Британияда аҳолини ро‘йхатга олиш ҳар о‘н йилда, одатда, апрел ойида о‘тказилади. Бу сананинг танланиши мамлакатда аҳоли о‘ртасида оммавий тадбирларнинг о‘тказилиши учун об-ҳаво қулай бо‘лиши билан изоҳланади.

Мамлакатда аҳолини ро‘йхатга олишга жалб қилинадиган ижтимоий ходимларга қатъий талаблар қо‘йилади. Улар махсус курсларда тайёргарликдан о‘тишлари шарт. Бу ходимлар ро‘йхатга олиш бошланишидан уч кун аввал о‘з ҳудудларидаги аҳолини со‘ров варақасини то‘лдириш билан таништириб чиқишлари талаб қилинади.

АҚШда 1790 йилдан буён, ҳар 10 йилда аҳолини ро‘йхатга олиш о‘тказиб келинади. Аҳолини ро‘йхатга олиш мамлакатнинг ко‘п асрлик қонунчилик асосига таянади.

ХВИИИ асрда қабул қилинган АҚШ Конституциясининг 1-моддасида “Вакиллар палатасидаги жойлар ва то‘г‘ридан-то‘г‘ри солиқлар Иттифоққа кирувчи штатлар бо‘йича уларнинг аҳолиси сони асосида тақсимланади... Аҳолининг амалдаги сони Қо‘шма Штатлар Конгресси биринчи мажлисидан кейин уч йил мобайнида, кейин ҳар о‘н йилда мунтазам ҳисоблаб чиқилади”, деб қайд етилган.

Анъанага ко‘ра, АҚШда аҳолини ро‘йхатга олишга муҳим умумдавлат аҳамиятига ега тадбир сифатида қаралади, унда барча аҳолининг иштирок етиши Америка демократияси амал етишининг зарур шарти, деб баҳоланади.

Полшада аҳолини ро‘йхатга олиш узоқ тарихга ега. Бу ерда мазкур тадбир Европада илк бор – 1764 йилда о‘тказилган.

Ҳозирги пайтда мамлакатда аҳолини ро‘йхатга олиш халқаро меъёрлар асосида о‘тказилади. Ҳар 10 йилда о‘тказиладиган бу тадбирда аҳоли анъанавий: ёши, жинси, маълумоти, иш жойи, миллати, шунингдек, тураржойи ва унинг маиший асбоблар билан жиҳозланиши каби саволларга жавоб бериши керак бо‘лади. Аммо уй хо‘жалиги аъзолари ва турар жой то‘г‘рисидаги саволлар батафсил – саволларнинг 34 гуруҳидан иборатдир.

Полшанинг 1999 йилдаги Аҳоли ро‘йхати то‘г‘рисидаги қонунига мувофиқ, мамлакат фуқаролари ро‘йхатга олувчи ҳисобчини хонадонига киритиб, унинг саволларига жавоб бериши ёки со‘ровнома вараг‘ини о‘зи то‘лдириши мумкин. Лекин, аҳолини ро‘йхатга олиш тартиб-қоидаларидан батафсил таниш бо‘лмаган фуқаролар учун бу осон бо‘лмаган, сабаби аҳоли ро‘йхатини о‘тказиш ё‘риқномаси 200 варақдан иборат бо‘лган.

Уларнинг Қонунига мувофиқ, Полшанинг ҳар бир фуқароси со‘ровнома саволларига то‘ла ва ҳаққоний жавоб бериши шарт. Маълумот беришдан бош тортиш учун жарима то‘ланади, ёлг‘он маълумот берганлик учун еса озодликдан маҳрум етилиши ҳам мумкинлиги белгилаб қо‘йилган.

О‘збекистонда Аҳолини ро‘йхатга олиш то‘г‘рисида қонун қабул қилинмаган. Шунинг учун, О‘збекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “О‘збекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини ро‘йхатга олишни о‘тказиш консепсиясини тасдиқлаш то‘г‘рисида”ги ПФ-5655-сон Фармонида алоҳида банд сифатида О‘збекистон Республикасининг “Аҳолини ро‘йхатга олиш то‘г‘рисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Мазкур қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади, яъни аҳолини ро‘йхатга олишни о‘тказишнинг мақсади, тартиби, даври ва муддатларини аниқлаш; замонавий технология ва услубиётлар асосида аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирини о‘тказиш ва ташкил етиш; аҳолини ро‘йхатга олишни о‘тказишда иштирок етувчи давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг вазифалари, функсиялари ва жавобгарлигини белгилаш; жисмоний ва юридик шахсларни ушбу жараёнларга қатнашиши учун аниқ механизмлар ва уларнинг меҳнатига ҳақ то‘лаш манбаларини белгилаш; якуний натижаларни амалга ошириш учун ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни келтириб о‘тиш инобатга олиниши ко‘рсатиб о‘тилган.

Мустақиллик йилларида О‘збекистон Республикасида аҳолини ро‘йхатга олиш о‘тказилмаган. Аҳолининг сони, ёш-жинс таркиби, ҳудудий жойлашуви хусусиятлари ва бошқа ижтимоий-демографик ҳолатларидаги о‘згаришлар аҳолининг жорий ҳисоби бо‘йича мавжуд маълумотларни қо‘ллашни сезиларли даражада чекламоқда.

Ушбу долзарб масалаларни ҳал етиш ва халқаро талаблардан келиб чиққан ҳолда, О‘збекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармони ҳамда “О‘збекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини ро‘йхатга олишни о‘тказиш консепсияси” тасдиқланди. Ушбу Фармонда қуйидагилар назарда тутилган.

Биринчидан, О‘збекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини ро‘йхатга олишни о‘тказиш Консепсияси тасдиқланди.

Иккинчидан, О‘збекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини ро‘йхатга олишни о‘тказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Учинчидан, О‘збекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирини о‘тказишга ко‘маклашиш бо‘йича Республика ҳамда ҳудудий комиссиялар таркиби ҳамда уларнинг вазифалари белгиланди.

То‘ртинчидан, О‘збекистон Республикасининг “Аҳолини ро‘йхатга олиш то‘г‘рисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифалари юклатилди.

О‘збекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини ро‘йхатга олишни о‘тказиш консепсияси еса қуйидагиларни назарда тутади.

Биринчидан, аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирининг мақсади ва асосий вазифалари ёритилган.

Иккинчидан, тадбирни о‘тказишга тайёргарлик ко‘риш ва о‘тказиш босқичлари белгиланган.

Учинчидан, тадбирни о‘тказишда иштирок етувчилар, вақтинчалик ходимларни ёллаш ва уларнинг вазифалари батафсил келтирилган.

То‘ртинчидан, тадбирни о‘тказишнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий етиш ё‘налишлари инобатга олинган.

Бешинчидан, тадбирни о‘тказишни молиявий манбалари ко‘рсатилган.

Олтинчидан, тадбирдан кутилаётган натижалар ва бошқа ишларни амалга ошириш тушунтириб о‘тилган.

Аҳолини ро‘йхатга олишга тайёргарлик ко‘риш ва о‘тказиш ишлари кенг қамровли тадбир бо‘либ, кетма-кет ҳамда бир вақтнинг о‘зида тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бо‘лган босқичларни о‘з ичига олади, яъни:

Биринчи босқичда (3 йилгача бо‘лган муддат) қуйидаги ишлар амалга оширилади:

аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирини о‘тказишни ташкил етиш, о‘тказиш тамойиллари, услубий асослари ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланади;

аҳолини ро‘йхатга олиш тадбири дастурини, аҳолини ро‘йхатга олишни о‘тказиш, унинг натижаларини олиш ва еълон қилишни ташкил етиш услубияти ишлаб чиқилади;

аҳолини синов асосида ро‘йхатга олиш тадбирига тайёргарлик ко‘риш ва о‘тказишни ташкил етиш, унинг натижаларини таҳлил қилиш ишлари олиб борилади;

ҳар бир ро‘йхатга олувчиларни о‘з ҳудуди бо‘йича хариталар билан таъминланади;

аҳоли пунктларидаги уйларнинг ро‘йхатини тузиш ва аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирини о‘тказишнинг ташкилий режаси тузилади;

ҳар бир хонадон рақамланиши ва ко‘чалар номланишини амалга оширилади;

замонавий хариталаш технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирига тайёргарлик ко‘риш, унинг о‘тказилишини назорат қилиш, якуний натижаларни олиш ва тақдим етишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш орқали тадбир мониторинг қилиб борилади;

аҳолига аҳолини ро‘йхатга олишнинг мақсади ва вазифалари ахборот-тушунтириш ишлари орқали таништирилади;

ро‘йхатга олиш варақалари ва бошқа ҳужжатлар чоп етилиб, жойлардаги мутахассисларга етказилади;

ро‘йхатга олиш участкаларини бино, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш ишлари ташкил етилади;

ро‘йхатга олиш тадбирида иштирок етувчи вақтинчалик ходимлар о‘қитилиб, улар зарурий воситалар билан таъминланади;

аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирига тайёргарлик ко‘риш билан бог‘лиқ бошқа ишлар олиб борилади.

Иккинчи босқичда (10 кундан 60 кунгача бо‘лган давр) бевосита аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирини о‘тказиш ишлари амалга оширилади, яъни аҳоли то‘г‘рисидаги маълумотлар йиг‘илади, назорат текшируви о‘тказилади ва аҳолини ро‘йхатга олиш тадбири материаллари қайта ишлаш учун ихтисослашган тузилмаларга тақдим етилади.

Учинчи босқичда (2 йилдан 3 йилгача бо‘лган давр) қуйидагилар амалга оширилади:

аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотларни қайта ишлаш бо‘йича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олинади;

аҳолини ро‘йхатга олиш тадбири материалларини автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрланади;

бирламчи маълумотларни киритиш, кодлаштириш, назорат ва таҳрир қилиш ишлари амалга оширилади;

аҳолини ро‘йхатга олиш бо‘йича дастлабки натижалар олинади;

аҳолини ро‘йхатга олиш тадбири натижаларини еълон қилиш ва уларни тарқатиш ишлари амалга оширилади.

Аҳолини ро‘йхатга олиш бо‘йича ваколатли орган – О‘збекистон Республикаси Давлат статистика қо‘митаси ҳисобланиб, улар қуйидаги муҳим вазифаларни амалга оширадилар:

а) муҳим илмий ва олий таълим муассасалари иштирокида аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирини о‘тказиш бо‘йича илмий-услубий ва қо‘лланма материалларни тайёрлайди;

б) ҳар бир аҳоли пунктида аҳолини ро‘йхатга олиш ишларини мувофиқлаштирувчи ро‘йхатга олиш участкалари мудирларининг, давлат статистика органлари ходимлари таркибидан супервайзерлар (назоратчи инструкторлар)нинг тайинланишини таъминлайди;

в) жойлардаги туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда, ро‘йхатга олувчи ходимларни о‘қитишни, шунингдек, ро‘йхатга олиш варақаларини синов ко‘ринишида то‘лдириш бо‘йича амалий машг‘улотларни, кейинчалик хатоликларни таҳлил қилиш ва юзага келган қийинчиликларни тушунтириш орқали о‘тказилишини (о‘қитиш ишлари о‘қитилаётган ходимларнинг о‘рганилаётган материални то‘г‘ри о‘злаштирганликлари ва ро‘йхатга олиш ишларига тайёр еканликларини синовдан о‘тказгандан со‘нг якунланади) амалга оширади;

г) О‘збекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

ро‘йхатга олиш натижаларини қайта ишлаш бо‘йича моддий-техник воситаларни сотиб олиш, сервер ускуналари, ро‘йхатга олиш варақаларини машинада о‘қишни таъминловчи сканерлар ва бошқа офис техникалари билан таъминлаш бо‘йича тендерлар ташкил етиш ва о‘тказилишини таъминлайди;

аҳолини ро‘йхатга олиш варақалари маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш бо‘йича автоматлаштирилган тизим яратади;

аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирлари натижаларини олиш бо‘йича дастурий воситаларни ишлаб чиқади;

д) О‘збекистон Миллий ахборот агентлиги, О‘збекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентликлари билан биргаликда, аҳолини ро‘йхатга олиш тадбири о‘тказилиши ҳақида аҳолини хабардор қилиш, ро‘йхатга олиш тадбирларида фаол иштирок етиш бо‘йича аҳоли о‘ртасида тарг‘ибот ишларини олиб бориш, реклама роликлари, шиорлар чиқариш ва бошқа шу каби тадбирларни амалга ошириш бо‘йича ишларни мувофиқлаштиради.

Бу тадбирга нафақат статистика органлари ходимлари, балки республиканинг бошқа давлат ва хо‘жалик бошқаруви органлари ҳам аҳолини ро‘йхатга олиш ишларида бевосита иштирок етадилар. Жумладан:

О‘збекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бо‘йича давлат қо‘митаси аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирини о‘тказиш учун зарур бо‘лган миқдорда картографик материалларнинг (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режаси, маъмурий туманлар харитаси) тайёрланишини таъминлайди.

О‘збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “О‘зархив” агентлиги аҳолини ро‘йхатга олиш варақаларини ва бошқа ҳужжатларни сақлаш бо‘йича ишларни мувофиқлаштиради, шунингдек, аҳолини ро‘йхатга олишнинг йиг‘ма ҳужжатларини қайта ишлангандан со‘нг доимий сақланишини юритади.

О‘збекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қуйидагиларни амалга оширади:

аҳолини ро‘йхатга олишга жалб етилган шахсларнинг то‘лиқ хавфсизлиги ва ро‘йхатга олиш материалларининг сақланишини таъминлайди;

ро‘йхатга олишни о‘тказиш даврида аҳолини ро‘йхатга олиш органларининг бинолари ва юкларини қо‘риқлашни амалга оширади;

аҳолини ро‘йхатга олиш органлари билан биргаликда, ро‘йхатга олишни о‘тказиш учун зарур маълумотларни беришдан бош тортган ёки корхона ва ташкилот ҳудудига киритишга то‘сқинлик қилган шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари ко‘риши мумкин.

Бундан ташқари, Қорақалпог‘истон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари зиммаларига ҳам бир қатор вазифалар юклатилган бо‘либ, улар қуйидагиларни амалга оширадилар:

ро‘йхатга олиш тадбирига жалб етилган шахсларнинг о‘қиши ва ишлаши учун яроқли бо‘лган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинчалик бинолар ҳамда аҳолини ро‘йхатга олиш варақалари ва бошқа ҳужжатларни вақтинчалик сақлаш учун қо‘риқланадиган бинолар ажратади;

аҳолини ро‘йхатга олиш участкаларини зарур транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлайди;

давлат кадастри ва давлат статистика органлари билан биргаликда, доимий яшовчи аҳоли сонини ко‘рсатган ҳолда аҳоли пунктларининг то‘лиқ ро‘йхатини тузадилар.

Аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирига тайёргарлик ко‘риш ва о‘тказиш бо‘йича алоҳида ишлар жалб етилган пудрат ташкилотлари томонидан маҳсулотлар ва хизматлар сотиб олиш бо‘йича о‘тказилган танлов асосида бажарилади, яъни: аҳоли о‘ртасида ахборот-тушунтириш ишларини о‘тказиш; картографик материалларни чоп етиш; ро‘йхатга олиш материалларини чоп етиш; моддий-техник таъминлаш; ро‘йхатга олиш материалларини ташиш; технологик-лойиҳа ишларини о‘тказиш ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш; ро‘йхатга олиш варақалари маълумотларини киритиш, автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш ва бошқалар.

Аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирига тайёргарлик ко‘риш ва о‘тказишга ко‘маклашиш учун зарур ҳолларда қо‘шимча равишда бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар жалб етилиши мумкин.

Хо‘ш, республикамизда аҳолини ро‘йхатга олиш тадбирини о‘тказиш бизга нима беради?

Биринчидан, маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллий таркиби (кенг қамровли), барча аҳоли пунктлари бо‘йича сони, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, иқтисодий фаол аҳоли, аҳоли бандлиги (касби ва мутахассислиги) ва ишсизлиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги бо‘йича батафсил маълумот олинади.

Иккинчидан, аҳоли жон бошига макроиқтисодий ко‘рсаткичларни ҳисоблашда (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмол маҳсулотлари ҳажми, аҳолига ко‘рсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хо‘жалиги маҳсулотлари) ишлатилади.

Учинчидан, аҳоли миграцияси то‘г‘рисидаги маълумотлар шакллантирилади.

То‘ртинчидан, Республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам ко‘рсатиш бо‘йича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот сифатида фойдаланилади.

Бешинчидан, статистика идоралари томонидан ташкил етиладиган танлама кузатувларни ташкил етишда маълумотлар базаси сифатида қо‘лланилади.

Олтинчидан, Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ко‘рсаткичларини шакллантириш ва мониторингини юритишда хизмат қилади.

Еттинчидан, аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бо‘йича қисқа, о‘рта 
ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.

Саккизинчидан, Халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар томонидан амалга ошириладиган таҳлиллар учун кенг қамровли ахборотлар манбаи ҳисобланади.

Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогноз қилиш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бо‘йича дастурларни яратишда, шунингдек давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини бажариши, фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?