Музработ туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2025-йил 16-апрел куни Музработ тумани Ички ишлар бўлимида “Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Мазкур тадбирда туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар ишлари ва бошқа соҳа вакиллари иштирок этди. Очиқ мулоқотни туман ИИБ бошлиғи Ўткир Шукуров олиб борди.
Тадбир давомида жиноятчиликни камайтириш, профилактика инспекторларининг фаолиятини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, ёшлар билан манзилли ишлаш каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш орқали “маҳаллабай” ишлаш тизимининг афзалликлари ва муаммоларни жойида ҳал этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди. Аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини кучайтириш, жиноятга мойил шахслар устидан назоратни кучайтириш бўйича ҳам таклифлар илгари сурилди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025