Музработ туманида Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
2025-йил 10-апрел куни Музработ тумани Тиббиёт бирлашмасида Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ва тиббий хизматлар кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Бўри Норсаидов журналистлар ва блогерлар иштирокида тизимдаги долзарб масалалар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида атрофлича маълумот берди.
Матбуот анжуманида қайд этилишича, бирламчи тиббий хизматларни такомиллаштириш, аҳолининг тез ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланишини таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 18-ноябрдаги ПҚ-4477-сон қарори ва 2023-йил 1-февралдаги "Бирламчи тиббий ёрдамни такомиллаштириш консепсияси" асосида тиббий муассасалар моддий-техник базасини яхшилаш, рақамлаштириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланган.
Анжуман давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Мазкур матбуот анжумани очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида, жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида ўтказилди.
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025