Музработ туман ҳокими ўринибосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг
МУРОЖААТНОМАСИ
Ассалому-алайкум қадрли оила ва хотин-қизлар бўлими тизими масъуллари, ҳурматли жамоатчилик тузилмалари аъзолари, азиз туманимиз аҳли, муҳтарама опа-сингилларимиз!
Яхши хабардорсиз, Давлатимиз Раҳбари томонидан оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик тамойилларини қарор топтириш, она ва бола соғлигини сақлаш, аёлларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли, дунёга кўрсатсак арзийдиган ислоҳотлар йўналтирилмоқда.
Жорий 2024-йилда ушбу йўналишларда бизнинг Музработ туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги ПФ-209-сонли Фармонининг 4-иловаси билан маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлар фаолларининг вазифалари этиб қуйидагилар белгилаб берилди.
Жумладан:
1.”Соғлом оила-соғлом жамият” тамойилларини тарғиб қилиш, хусусан яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни яхшилаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
2.Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш.
3.Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ушбу муаммолар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш.
4.Хотин-қизлар ўртасида ижтимоий профилактика ва мослаштириш ишларида ҳамкорлик қилиш, тазйиқ ва зўровонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратишда иштирок этиш вазифалари белгилаб берилди.
Туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 11 ой давомида қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар амалга оширилди.
Оилавий ажрим ва низоли оилалар билан ишлаш масаласи:
Музработ туманида 2024 йилнинг 11 ойи давомида 141 та оилавий ажримлар қайд этилган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврида 156 тани ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг хисобот даврига нисбатан (-15) га камайган.
Ажрими энг кўп қайд этилган Алпомиш мфйда 6 та, Гулистон мфйда 6 та, Наврўз мфйда 6 та, Дуоба мфйда 6 та, Орият мфйда тага кўпайган.
141 тадан 5 таси бошқа туман бўлиб, 10-20-30 йил олдин ажрашиб кетган катта ёшлилар ажрими 21 тани ташкил этиб, туманда оилавий ажримларнинг ошиб кетиш кўрсатичгичига салбий таъсир қилган, оилавий келишмовчилик 53 та, учинчи шахс аралашуви 6 та, яқин қариндошчилик фарзандлари ногирон туғилгани 1 та, фарзандсизлик 37 та, Хиёнат 2 та, Ичкибозлик 7 та, рашк 6 та, миграция 8 тани ташкил этган.
Оилаларни яраштириш бўйича 2024-йил 11 ойда жами оилавий ажрим ёқасига келиб қолган оилалардан 78 та яраштирилган. 21 нафари Фуқаролик суди хатига асосан 4 нафари ФХДЁ бўлими хатига асосан 53 нафари оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан яраштирилган.
Аёллар жиноятчилиги бўйича:
2024 йил 11 ой давомида хотин-қизлар томонидан туман бўйича жами 7 та жиноят қайд этилган, ўтган йил 2023 йил 11 ойида жами 4 та хотин-қизлар жиноятчилиги содир бўлган, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 тага ошган.
Жумладан:
“Музработ дарвоза” МФЙда 1 та, “Дуоба” МФЙда 1 та, “Янги хаёт” МФЙда 1 та, “Юртим жамоли” МФЙда 2 та, “Наврўз” МФЙда 1 та, “Меҳригиёҳ” МФЙда 1 тага қайд этилган
Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 16-август куни берилган топшириғига асосан Музработ туманида жиноят содир этишга мойил 30 ёшдан юқори бўлган аёлларга содир этилиши мумкин бўлган жиноятнинг олдини олиш мақсадида туманда жиноятга мойиллиги бўлган аёллар 56 нафар бўлиб, уларни муаммоларини ўрганиш бўйича 56 нафар масъул бириктириб чиқилди.
Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликларнинг олдини олиш бўйича хотин-қизларга бириктирилган масъуллардан 41 нафари уларнинг яшаш хонадонига бориб ўрганган ва муаммоларини аниқлаб, муаммосини бартараф этишда кўмаклашган.
Пробация рўйхатида турган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича
Туманда 3 нафар хотин-қизлар пробация рўйхатида турган бўлиб, жумладан: Пробация рўйхатида турганлар билан суҳбат ўтказилди.
Туманда чет давлатларга кетган хотин-қизлар жами 1508 нафарни ташкил этиб, шундан 991 нафари қайтиб келган. Шуларнинг барчаси билан индивидуал сухбатлар олиб борилиб хорижда ишлаш истаги бор хотин-қизларга “Хавфсиз миграция” бўйича тушунчалар берилди.
Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларни қисқартириш:
2023-йил 11 ойида 87 та хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган, жорий йил 11 ойида 167 нафар хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланиб, уларга ҳимоя ордери берилган. Ўтган йилга нисбатан 80 тага кўпайган.
Маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлар фаолларининг вазифааридан яна биттаси этиб, ҳотин-қизлар ўртасида ижтимоий профилактика ва мослаштириш ишларида ҳамкорлик қилиш, тазйиқ ва зўровонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратишда иштирок этиш вазифалари белгилаб берилган бўлиб, туманда 11 ой давомида ғайри ижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилган бўлиб, алоҳида йиғма жилд юритилган, уларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, қобилияти ва касбий лаёқатини ўрганиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш, ғайри ижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларнинг салбий одатларга берилишининг асл сабабларини аниқлаш ва ғайри ижтимоий хулқ-атворининг салбий
оқибатларини тушунтириш; ғайри ижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларни соғлом турмуш тарзига қайтариш мақсадида уларга маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлган кайвони, отинойи, шунингдек “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари бириктириш орқали салбий одатларга берилиши омилларини бартараф этишга
кўмаклашилди, ғайри ижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказилиб, комплекс психологик-тиббий реабилитация қилиш чоралари кўрилди.
Хотин-қизлар фаолларининг иш фаолияти самарадорлиги: (КПИ)
Тумандаги 37 та маҳаллага бириктирилган 37 та маҳалла хотин-қизлар иш фаолиятининг самарадорлиги 9 ойлик якунига кўра 6 та йўналиш (иш режанинг бажарилиши (макс 10), бандлигини таъмаинлаш (макс 15), жиноят даражаси (макс 10), ижтимоий ёрдам(макс 15), оилавий ажрим (макс 15), ижтимоий профлактика (макс 15), шахсий сифатлари (макс 20), бўйича максимал 100 баллик сестимада баҳоланиб 18 нафар маҳаала хотин-қизллар фаолларининг энг муҳим самарадорлик кўрсатгичи аъло (90%) юқори балл олган.
Жумладан:
Уй-жойга муҳтож хотин – қизлар билан ишлаш борасида:
2024 йил 11 ойи давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни уй-жойлар билан таъминлаш ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиш борасида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 25.04.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 6-декабрдаги “Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 737-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги VI-85-85-8-0-K/24-сонли қарорига асосан Музработ туманидан
5 нафар аёллар яъни, тумандаги “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи Эшболтаева Нилуфар Абдумаликовнани Ангор туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивидан уй-жой олишидан 34 миллион сўм бошланғич тўлови, тумандаги “Фидокор” маҳалласида яшовчи, “Аёллар дафтари” 5-босқичига киритилган Нарзуллаева Дилбар Нуруллаевнани Ангор туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивидан уй-жой олишидан 34 миллион сўм бошланғич тўлови, тумандаги “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи Авазова Санобар Хусниддин кизини Ангор туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивидан уй-жой олишидан 34 миллион сўм бошланғич тўлови, тумандаги “Фидокор” маҳалласида яшовчи Муродова Донахол Жуманазаровнани Ангор туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивидан уй-жой олишидан 34 миллион сўм бошланғич тўлови ҳамда тумандаги “Юртим жамоли” маҳалласида яшовчи Алиқулова Дилноза Раджабовнани Ангор туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивидан уй-жой олишидан 27 миллион 600 минг сўм бошланғич тўловилари тўлаб берилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-145-сонли қарори билан берилган топшириқлар бўйича туманда 2024 йилда 5-босқич “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган ижтимоий химояга мухтож хотин-қизлардан 6 нафарининг “Наврўз” МФЙдан Жуммаева Ҳафиза Алиевна, “Яккатол” МФЙдан Қаюмова Нигора Холтўраевна, “Гулобод” МФЙдан Темирова Гулшан Ўрал қизи, “Олмазор” МФЙдан Чоршанбиева Дилором Тошпулатовна, “Файзиобод” МФЙдан Тангриқулова Зебо Саломовна, “Буюк ипак йўли” МФЙдан Хамраева Наргиза Бозоровна ва “Оби ҳаёт” МФЙдан Холтўраева Малика Менглиевналарнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.
Хотин-қизлар фаоллари бўйича
«Соғлом оила — соғлом жамият» тамойилларини тарғиб қилиш, хусусан яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни яхшилаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган бўлиб, 6 ой давомида тумандаги 37 та маҳаллаларда, таълим муассасаларида ҳамда корхона ташкилотларда “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Эрта турмуш ва эрта туғруқнинг олдини олиш”, “Никоҳнинг қонунийлигини таъминлаш, шаърий никоҳларнинг олдини олиш” ва “Оила муқаддас” мавзуларида тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.
2.Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш.
Туманимизда 1 нафар Халқ депутатлари вилоят Кенгаши, 6 нафари Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, 1 нафар туман ФХДЁ бўлими рахбари ҳамда 4 нафари маҳалла фуқаролар йиғини раиси хотин-қизлар ҳисобланади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали билан ҳамкорликда 2 нафар хотин-қизларнинг захира кадрлари шакллантирилди.
2024 йилда Давлат бошқарувининг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган раҳбарлик салоҳияти ва қобилиятига эга бўлган 1 нафар номзод сараланиб, Давлат бошқарув академиясида “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури асосида ўқитилди.
Аёллар бандлиги масаласи:
Туманимиз аҳолисининг қарийб ярми – 75 минг 821 нафардан ортиғи ёки 49,5 фоизи хотин-қизлардир. Уларнинг 47 минг нафари қишлоқларда истиқомат қилади. Меҳнатга лаёқатли хотин-қизлар 20,5 минг нафарни ташкил этади.
Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этиш юзасидан кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан;
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари буйича республика комиссиясининг 2024 йил 8 апрелдаги 10-сонли баёнига асосан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қуллаб-қувватлаш буйича муайян ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг апрель-май ойларида "хонадонбай" ўрганиш ўтказилиб, ишсиз ва даромад топишга қаратилган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизларнинг аниқ манзилли руйхати шакллантирилди ҳамда ушбу маълумотлар "Хотин-қизлар.уз" платформасига киритилди. Жумладан:
Туманда жорий йилда бандлиги таъминланадиган хотин-қизлар 3 минг 700 нафарни ташкил этади барчаси тўлиқ “ХОНАДОНБАЙ” платформасига киритилиб, 3 минг 638 нафари(98,3%)ни бандлиги таъминланди. Жумладан;
-бўш (вакант) ва янги яратилган иш ўринларига жойлаштириладиган 2051 нафар хотин-қизлардан 2046 нафари (99,7%) бўш (вакант) ва янги яратилган иш ўринларига жойлаштирилди,
- ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш белгиланган 18 нафари хотин-қизлардан 15 нафари (83,3%) ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди,
- бандлигини рағбатлантириш учун субсидия ажратиладиган 33 нафар хотин-қизлардан 33 нафари (100%) Бандлигини рағбатлантириш учун субсидия ажратилади;
-тадбиркорликка ўқитиш орқали бандлиги таъминланадиган 337 нафар хотин-қизлардан 336 нафари (100%) хотин-қизлар ўқитилди;
-лойиҳаларига имтиёзли кредитлар ажратиш орқали бандлиги таъминланадиган 399 нафар хотин-қизлардан 395 нафари (98,9%) хотин-қизларга
3 млрд 161 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
-ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминладиганлар 682 нафар хотин-қизлардан 635 нафари (93,1%) Ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминлади,
- узоқ муддатга ер ажратиш хисобига деҳқон ҳўжалиги ташкил этганлар 76 нафар хотин-қизлардан 76 нафари (100%)га ер ажратилди,
-касб-ҳунарга ўқитиладиганлар 104 нафар хотин-қизлардан 102 нафари (98,1%) касб-ҳунарга ўқитилди,
"Аёллар дафтари" ижроси:
Мухтарам Президентимиз яратиб берган тизим, яъни “Аёллар дафтари” орқали 4 минг 354 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар дафтарнинг 5-босқичига киритилган бўлиб, хозирги кунгача 6 та тоифа бўйича 4 минг 344 нафари (99,8 фоиз) қўллаб-қувватланиб (9 нафари вафот этганлиги ва 1 нафари озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилганлиги сабабли ёрдам кўрсатилмади), уларга 2434,5 миллион сўмлик амалий ёрдам кўрсатилган бўлса, ди. Хусусан;
1-тоифа-Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар
2784 нафардан 2783 нафари (99,8 фоизи)га амалий ёрдам кўрсатилди,
1 нафари вафот этганлиги сабабли қўллаб-қувватланмади. Жумладан;
-доимий иш билан таъминланганлар- 197 нафар
-жамоатчиликка иш билан таъминланганлар- 73 нафар
-касб-хунарга ўқитилганлар- 140 нафар
-субсидия ажратилиб банд қилинганлар- 103 нафар, 336,9 млн сўм
-ўзини-ўзи банд қилганлар- 2270 нафар(шулардан 78 нафари(703,5 млн сўм)-кредит ажратилди). Бундан ташқари; - 13 нафарга 14,4 млн сўм бир марталик моддий ёрдам берилди.
2-тоифа-Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар
105 нафаридан 105 нафари (100 фоизи)га 839,0 млн. сўм кредит ажратилди.
3-тоифа-Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар 539 нафардан
536 нафари (99,4 фоизи)га 364,5 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам берилди, 3 нафари вафот этганлиги сабабли қўллаб-қувватланмади.
4-тоифа-Ижтимоий ёрдамга муҳтож 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар 663 нафардан 657 нафари (99,1 фоизи) қўллаб-қувватланиб,
446,8 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди, 5 нафари вафот этганлиги учун, 1 нафари озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганлиги сабабли қўллаб-қувватланмади.
5-тоифа-Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар 5 нафар киритилган бўлиб, 5 нафари (100 фоизи) қўллаб-қувватланиб, 167,6 млн. сўмлик қурилиш материаллари берилиб қўллаб-қувватланди.
6-тоифа-Қарамоғида бир ва ундан ортиқ 1 ёки 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд 258 нафардан 258 нафари (100 фоизи) қўллаб-қувватланиб,
175,4 млн. сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.
Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган 7 нафар хотин-қизлар
6,97 млн. сўмлик Реабилитация воситалари билан таъминланган бўлса,
8 нафар хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш мақсадида махсус жарроҳлик амалиётлари ва даволаниш билан боғлиқ бўлган харажатлари учун 82,9 млн. сўм маблағлар Республика Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди
Бироқ, бу ютуқларимиз – камчиликлар ва муаммоларнинг таъсирини етарлича камайтира олмаяпти. Ҳали кўп ишлар бажарилиши, натижаси халқимизни рози ва хурсанд қилиши лозим!
Оила ва хотин-қизлар бўлими тизимдаги барча масъулларга, хотин- қизлар фаоллари, ички ишлар бўлими тизимидаги хотин қизлар масалалари бўйича инспектор, 37та маҳаллаларимиздаги катта куч бўлган жамоатчилик тузилмалари, турли комиссиялар аъзолари, жумладан “Оқила аёллар ҳаракати” фаоллари ва барча-барчага мурожаат қилиб, оила ва хотин-қизлар йўналишидаги муаммоларни бартараф этишга, янги ютуқларга эришиш йўлида янада жипслашишга, масъулиятни чуқур ҳис қилишга чақиради!
Қадрли тизим масъуллари!
Бугун глобализациянинг совуқ таъсири сабаб атрофимизда тинчлигимизга, қадриятларимизга таҳдид солиб турган муаммолар кўп, жумладан:
Оилавий ажримлар қайд этилаётгани, ажрим ҳолларида асосан аёллар ва болалар жабр кўраётгани;.
Тазйиқ ва зўравонликка учраётган хотин-қизларимиз, ёш келинчакларимиз масъул ташкилотларга эмас, ижтимоий тармоқларга кўпроқ суянаётгани;
Эрта турмуш, эрта туғруқ, қариндошлар ўртасидаги никоҳ каби иллатларни олдини олиш ишлари лозим даражада олиб борилмаётгани;
Ишсизлик, даромад камлиги сабаб юртдошларимиз хорижий давлатларга кетиши, яъни миграция оқибатида оила бирдамлигига путур етаётгани;
37 та “Маҳалла “еттилиги” баъзи ҳолларда аҳоли муаммоларини ўзаро жипсликда ҳал этишга эриша олмаётгани сабаб, аҳоли мурожаатларининг ортиб бораётгани каби ҳолатлар афсуски, бор гап!
Мен оила ва хотин-қизлар бўлимининг Музработ тумани етакчиси сифатида барча масъулларимизни, ёрдамчи жамоатчилик кучларимизни, шунингдек, азиз халқимизни, аёлларимизни йўл қўйилган камчиликларни таҳлил этиб, истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишга чақираман!
Биз жипслашиб, бирлашиб шундай ҳамкорлик ўрнатайликки, бирорта аёл эътиборсиз қолмасин! Бирор бир аёл тазйиқ ва зўравонликдан жабр чекмасин! Қизларимиз, аёлларимиз зулмга кўнмасликка, жамиятга, масъул ташкилотларга суянишга ўргансинлар!
Ҳар бир фуқаромиз, айниқса аёлларимиз муаммоларини “маҳалла еттилиги” ечиб беришига ишона олсинлар!
Шундай фидойилик билан иш юритайликки, муҳтарам Президентимизнинг инсонни, оилани асраш борасидаги ислоҳотлари рўёбга чиқсин! Яъни, ажрим ёқасига келиб қолиб, атрофдан нажот кутаётган оилалар, бир-биридан юз ўгираётган яқинлар ўртасидаги узилай деб турган ришталар қайта боғлансин!
Бизнинг фаолиятимиз оилавий ажримлардан жабр чекаётган фарзандларимизнинг жажжи юракчаларига малҳам бўлсин! Ота ё онасини танлолмай суд залларида биз катталардан нажот кутиб турган фарзандларимиз тақдирига тамға босмасликка, юртимизда соғлом, ибратли, зиёли оилалар кўпайишига ҳисса бўлиб қўшилсин!
Давлатимиз Раҳбари айтганларидек, ўғил-қизларимизни жисмоний ва маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларни миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида вояга етказиш барчамизнинг асосий бурчимизга айлансин!
Биз маънавий тарбия ишларини энди мутлақо янгича усулларда, аввало оиладан, маҳалладан бошлайлик ва бу йўлда “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” деган ғоя йўлчи юлдузимиз бўлсин!
Бизнинг хонадонларга кириб боришимиз, ўз вазифамизни ситқидилдан бажаришимиз натижасида азиз опа-сингилларимиз, оилада фарзанд тарбиясида етакчи бўлиб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, фарзанд ва набираларимизнинг ўқиши, давомати масаласи, ахлоқ-одоби билан қизиқсинлар!
Бизнинг тарғибот ишларимиз натижасида муҳтарама опа-сингилларимиз, дуогўй онахонларимиз ўзларининг масъулияти – айнан тарбия масаласида яққол намоён бўлишини англаб етсинлар!
Ҳурматли ҳамкасблар, Қадрли юртдошлар!
Оила ва хотин-қизлар бўлими тизими, хусусан Музработ туманининг бугунги ҳисобот йиғилишида барчангизни келаётган 2025 йилда:
Давлат раҳбарининг 2024 йил ноябрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлисларида сўзлаган нутқларидаги ғояларни ҳаётга тадбиқ этишга;
2025-йилда амалга ошириладиган устувор йўналишларни аниқ ва реал белгилаб, барча вазифаларни оғишмасдан фидойилик билан адо этишга;
Оила ва хотин-қизлар бўлимининг яқин ҳамкорларига, тарғиботчиларига, ёрдамчиларига айланиб, улкан натижаларга эришишга чорлаб қоламан!
Тизим ва унинг ҳамкорлари, ёрдамчи кучлари номидан ишонтириб айтаманки, 2025 йилда Музработ туманидаги ҳар бир аёл бахту саодати, ҳар бир оила фаровонлиги, фарзандларимиз таълими учун курашамиз!
Оила ва аёл-қизларимизнинг турмуш тарзини яхшилаш, оиласи бағрида ҳузур-ҳаловатли яшаши учун йўналтирилган ҳар бир ислоҳотни, топшириқни ситқидилдан сифатли бажарамиз!
Барчани эзгу мақсад йўлида янада яқинроқ бирлашишга, халқимиз фаровонлиги йўлида жипслашишга, фидойи бўлишга чорлайман!
Эътиборингиз учун раҳмат!
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025