Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш

                    Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш

Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли бу – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Ушбу соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида охирги икки ярим йилда Президентнинг элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоидалари соддалаштирилди. Бу борада қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилди. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) лавозими жорий қилинди.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди. Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга ажратилаётган кредитлар ҳажми ошди.

Юртимизда тадбиркорлик йўналишини қўллаб-қувватланаётганлиги, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга доир қонунчилик базаси такомиллаштириб борилаётганлигини кўриб-билиб, туманимиз фуқароларининг тадбиркорликка иштиёқи тобора ортиб бормоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1 июл ҳолатига туманда 1436 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти фаолият юритиб бормоқда шундан, 485 таси савдо, 262 таси саноат, 145 таси қурилиш ва 268 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари,  39 та ташиш ва саклаш  корхоналар  ва 237 таси бошқа турдаги ташкил этади.

 

Музработ тумани статистика бўлими етакчи мутахассиси: Р.Зайниев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?