Бугун, Музработ тумани ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Музработ туманидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Акбар Жумақулов иштирокида "Аҳоли мурожаатлари ва уларни ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар" мавзусида Очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда туман ҳокимлиги аппарат ходимлари журналист ҳамда блогерлар иштирок этишди.
Очиқ мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Музработ туманидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Акбар Жумақуловнинг ҳисоботи тингланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхоналарига 2024 йилнинг 3-чорагида жами 6779 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 5279 та ёки 81,1 фоиз мурожаатлар қаноатлантирилган,
2618 та ёки 40,6 фоиз мурожаатлар ижобий ечимини топган, 2612 та мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 891 та мурожаатларга тушунтириш берилган, 90 та мурожаат рад этилган, 49 та мурожаатлар узоқ муддатли назоратга олинган, 37 та мурожаатлар кўрмасдан қолдирилган, 116 та мурожаат тугатилган, 340 та мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнидаги мурожаатларни ташкил қилган.
Шунингдек, 2024 йилнинг 3-чораги мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхоналарига Музработ туманида яшовчи фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар жами
6779 тани ташкил қилиб, ўтган йилга (2023 йилнинг шу даврига 5926 тани) нисбатан 851 тага ёки 14 фоизга кўпайган.
Очиқ мулоқот сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлич жавоблар олишди.
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025