Музработ туманида 2024-йил январ-март ойларида асосий кўрсаткичлари тўғрисида статистик маʼлумот
САНОАТ
Дастлабки маълумотларга асосан, 2024 йилнинг январ- март ойларида Музработ туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 131,5 млрд. сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилишига еришилди ва 2023-йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш сурʼати 106,7 % ни ташкил етди.
ХИЗМАТЛАР
Хизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг енг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. 2024-йил январ- март ойларида хизматлар ҳажми 186,9 млрд. сўмни ташкил етди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,6 % ни ташкил этди. Шундан Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 9,9 млн.сўм, Молиявий хизматлар 22,5 млн.сўм, Транспорт хизматлари 32,3 млн.сўм, Савдо хизматлари 93,8 млн. сўм ва 1,9 млн. сўм бошқа турдаги хизматларни ташкил етди.
АСОСИЙ КАПИТАЛГА КИРИТИЛГАН ИНВЕСТИТСИЯЛАР
2024-йилнинг январ- март ойларида 257,0 млрд. сўмлик асосий капиталга инвестисиялар киритилди, ўсиш сурʼати 2023 йилнинг январ- мартга нисбатан 419,4 фоизни ташкил етди.
ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ
2024-йилнинг январ- март ойларида 85,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш сурʼати 2023-йилнинг январ- март га нисбатан 121,4 фоизни ташкил етди.
ЧАКАНА САВДО АЙЛАНМАСИ
Жорий йилнинг январ- март ойларида чакана савдо товар айланмаси 211,9 млрд. сўмни ёки 2023-йилнинг шу даврига нисбатан 114,3 % ни ташкил қилди. Шундан йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмасида 1,7 млрд. сўмни ташкил қилди. ва умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши 0,8 % ни ташкил қилди. Кичик корхона ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 210,2 млрд. сўмга етди, умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши еса 99,8 % ни ташкил қилди.
ТАШҚИ САВДО
Музработ туманида ташқи савдо айланмаси 2024-йилнинг январ- март ойларида 4,6 минг. АҚШ долларни, жумладан експорт 6,1 минг. АҚШ долларни, импорт 0,4 минг. АҚШ долларни, шунингдек ташқи савдо салъдоси 5,6 минг. АҚШ долларни ташкил етди.
КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР СОНИ ТЎҒРИСИДА
Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Музработ туманида 2024-йилнинг 1-апрел ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони (ДФХ ташқари) 1637 тани ташкил қилиб, шундан 1049 таси ёки 64,0 фоизи фаолият кўрсатмоқда. Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 115 та, савдо йўналишида 328 та, саноатда 139 та, қурилишда 81 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 73 та, ташиш ва сақлашда 23 та, ахборот ва алоқа 6 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 13 та ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатишда 271 та ташкил етди.
Музработ туман статистика бўлими бошлиғи: З.Қодиров
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025