Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолияти ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар мавзусида Очиқ мулоқот ўтказилди

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолияти ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар мавзусида Очиқ мулоқот ўтказилди


        Бугун Музработ тумани ҳокимлиги биносида Ёшлар ишлари агентлиги туманбўлими бошлиғи в.б Жаҳонгир Иззатуллаев, журналист, блогерлар ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда тегишли масъуллар иштирокида  “Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолияти ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар” мавзусида Очиқ мулоқот ўтказилди.

 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, интеллектуал салоҳияти, иқтидори ва ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги – вертикал тизим яратилди. Маҳаллаларда ёшлар етакчилари институтининг жорий этилганлиги эса ёшлар мурожаатларини улар яшайдиган жойнинг ўзида ҳал этиш имконини бермоқда.

Бунинг натижасида, ўтган йилда:

туманимиздаги 37 та маҳаллада ёшлар баланси шакллантирилиб, 37 минг 178 нафар ёшлар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилди;

“Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 1 305 нафар ёшларга 1 млрд 251 млн сўмлик ижтимоий ва иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди;

ёшлар томонидан туманимиз раҳбариятига қилинган 1 минг 713 та мурожаатнинг 1 минг 578 таси (92.1 фоизи) маҳалланинг ўзида ҳал этилди;

220 нафар ёшларга тадбиркорликка лойиҳалари учун 3,3 млрд сўм имтиёзли кредит, 215 нафар ёшларга деҳқончилик учун 10,75 гектар экин майдонлари ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланди;

интеллектуал ўйинлар оммавий ҳаракатга айланиб, бу тадбирларга 3 минг 675 нафар ёшлар жалб этилди;

“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасидаги 20 та бепул онлайн хорижий тил курсларида 2 минг 304 нафар ёшлар таҳсил олмоқда.

Ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳа ва танловларнинг 1-2 мавсумларида 48 минг 729 нафар ёшлар қамраб олинди.

Туманимизда 64 нафар жиноят содир этишга мойил ёшлар билан манзилли ишлашга қаратилган “Ҳаракатлар режаси” амалга оширилди. Уларнинг барчаси билан профилактик ва психологик суҳбатлар олиб борилди.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида барча соҳаларда туманимиз ёшларининг ижтимоий фаоллиги ошди.

Бугунги кунда туманимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар 75 минг 856 нафарни, 14-30 ёшдагилар эса 37 минг 178 нафарни (умумий ёшларнинг 49 фоизи) ташкил этмоқда.

Туманимиз ёшларининг қизиқишларини ўрганиш учун йил бошида маҳаллаларда ўтказилган хатлов натижалари асосида улар билан манзилли ишлаш бўйича 9 та йўналишда махсус комплекс дастур ишлаб чиқилди. Бугунги кунда уларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Маҳаллалар кесимидаги “Ёшлар бандлик дастурлари” орқали 2 минг 539 нафар ишсиз ва битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаймиз.

Шу мақсадда, ёшларимизнинг иккита тил ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган битта касбни мукаммал ўрганиб, катта ҳаётга мустақил қадам қўйишларига асосий эътибор қаратилади.

Бу йил хорижда меҳнат қилаётган ҳамда хорижда ишлаш истагидаги ёшлар билан ишлаш бўйича янгича механизмларни жорий этиб, 1 минг 512 нафар ёшларни хорижий тилларга ўргатиш, ривожланган давлатларга мақсадли миграцияга жўнатиш ҳамда 838 нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” имкониятлари орқали ёрдам кўрсатиш чораларини кўрамиз.

Маҳаллаларда жиноят содир этишга мойиллиги бўлган 64 нафар ёшлар билан ишлаш бўйича “Ҳаракатлар режаси”ни ишлаб чиқиб, йил якунига қадар ёшлар ўртасидаги жиноятларни икки баробар камайтиришни режалаштирганмиз.

Ёшларимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”га 13 минг 894 нафар, ҳарбий ватанпарварлик тадбирларига 9 минг 708 нафар ҳамда бошқа лойиҳа ва танловларга 5 минг 382 нафар ёшлар жалб қилинади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?