Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳага ажратиладиган маблағларнинг сарфланиш ҳолати мавзусида Очиқ мулоқот ўтказилди

Бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳага ажратиладиган маблағларнинг сарфланиш ҳолати мавзусида Очиқ мулоқот ўтказилди

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни туман Тиббиёт бирлашмасида журналист, блогер ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирокида навбатдаги Очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Абдурашид Ғаниев томонидан Бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳага ажратиладиган маблағларнинг сарфланиш ҳолати юзасидан марузаси тингланди. Унга кўра Музработ туман тиббиёт бирлашмасида  2023 йил 11 ойлик смета харажатларида дори-дармон, тиббий буюм ва боғлов воситалари, тиббий реактив воситалари, дизенфекция воситалари ва имтиёзли дори-дармон воситалари  учун кўзда тутилган маблағлар Жами: 3 миллиард 391 миллион 422 минг сўм ажратилган.

Шундан:

Дори-дармон воситалари харажатлари учун 2023 йил 11 ой давомида 2 миллиард 161 миллион 86 минг сўм ажратилган.

Тиббий буюм ва боғлов воситалари харажатлари учун 2023 йил 11 ой давомида 728 миллион 836 минг сўм ажратилган.

Тиббий реактив воситалари харажатлари учун 2023 йил 11 ой давомида 117 миллион сўм ажратилган.

Дизенфекция воситалари харажатлари учун 2023 йил 11 ой давомида 124 миллион 500 минг сўм ажратилган.

Имтиёзли дори-дармон воситалари харажатлари учун 2023 йил 11 ой давомида 260 миллион сўм ажратилганлиги маълум қилинди

Очиқ мулоқот сўнги ишитирокчиларни қизиқтирган саволларга А.Ғаниев томонидан етарлича жавоблар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?