Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Музработ туманида 2023 йил январ-октабр ойларида асосий кўрсаткичлари тўғрисида статистик маълумот

Музработ туманида 2023 йил январ-октабр ойларида асосий кўрсаткичлари тўғрисида статистик маълумот

САНОАТ

Дастлабки маълумотларга асосан, 2023 йилнинг январ-октабр ойларида Музработ туманида фаолият коʼрсатаётган саноат корхоналари томонидан 256.3 млрд. сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва 2022 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 100,6 % ни ташкил этди. шунингдек 58,5 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 96,2 фоизни ташкил этди.

ХИЗМАТЛАР

Хизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. 2023 йил январ-октабр ойларида хизматлар ҳажми 543,2 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,5 % ни ташкил этди. Шундан Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 30.4 млн.сўм, Молиявий хизматлар 61.7 млн.сўм, Транспорт хизматлари 91.4 млн.сўм, Савдо хизматлари 276,9 млн.сўм ва 82,8 млн.сўм бошқа турдаги хизматларни ташкил этди.   

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ

2023 йилнинг январ- октабр ойларида 223,1 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2022 йилнинг январ-сентабрга  нисбатан 97,6 фоизни ташкил этди.

ЧАКАНА САВДО АЙЛАНМАСИ

Жорий йилнинг январ-сентабр ойларида чакана савдо товар айланмаси 601,2 млрд. сўмни ёки 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 104,5 % ни ташкил қилди. Шундан йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмасида  5.4 млрд. сўмни ташкил қилди. ва умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши 0.9 % ни ташкил қилди. Кичик корхона ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 595,8 млрд. сўмга етди, умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши эса 99,1 % ни ташкил қилди.

ТАШҚИ САВДО

Музработ туманида ташқи савдо айланмаси 2023 йилнинг январ-октабр ойларида 10947.9 минг. АҚШ долларни, жумладан экспорт 7998.3 минг. АҚШ долларни, импорт 2949.6 мИнг. АҚШ долларни, шунингдек ташқи савдо салъдоси 5048.7 минг. АҚШ долларни ташкил этди.

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР  СОНИ ТЎҒРИСИДА

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Музработ туманида 2023 йилнинг 1 ноябр ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони (ДФХ ташкари) 1630 тани ташкил қилиб, шундан 1158 таси ёки 71,0 фоизи фаолият кўрсатмоқда. Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 150 та, савдо йўналишида 360 та, саноатда 166 та  қурилишда 91 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 69 та, ахборот ва алоқа 6 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 16 та  бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш  300 та  ташкил этди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?