Отадан вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш ҳақидаги масала суд томонидан кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 77-моддаси, 1-қисмида, “Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.” деб белгиланган.
Даъвогар Алишерова Сарвиноз (фамлияси ва исми ўзгартилган) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, суддан жавобгар Бердиев Ботирдан (фамлияси ва исми ўзгартилган) бир нафар фарзандининг таъминоти учун фарзанди вояга етгунига қадар алимент ундириб беришни сўраган.
Тарафларнинг ўртасида бир нафар 2023 йил 21 март куни туғилган вояга етмаган фарзанди бор.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 97-моддасида, вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 99-моддаси биринчи қисмига кўра, агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳаққи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун - тўртдан бир қисми; икки бола учун - учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун - ярмиси миқдорида ундирилади.
Тарафлар вояга етмаган фарзадининг таъминоти ҳақида ўзаро келишувга эриша олмаган.
Суд томонидан даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириб, Алишерова Сарвинознинг фойдасига 2023 йил 21 март куни туғилган Шуҳратнинг моддий таъминоти учун Бердиев Ботирдан унинг барча иш ҳақи ва даромадларининг 1/4 қисми миқдорида 2023 йил 21 март кунидан бошлаб ҳар ойда алимент ундириш белгиланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди раиси: Зариф Хўжамуротов
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024