Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-869-сон Қонунининг мазмун ва моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Музработ туман ҳокимлигида Президентимиз томонидан 2023 йил 27 сентябрда имзоланган “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-869-сон Қонунининг мазмун ва моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Бугун, 27-октябрь куни Музработ  туман ҳокимлиги биносида туман судининг ташаббусси билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини, қабул қилинаётган янги қонун ҳужжати  2023 йил 27 сентябрда имзоланган  “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-просессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини етказиб бериш юзасидан  ҳуқуқ-тартибот органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирокида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси Икромжон Шайманов ўз нутқида мазкур қонун билан амалиётга киритилаётган янгиликлар ва уларнинг аҳамияти хусусида тўхталиб, эндиликда ҳукмга апелляция шикояти (протести) 10 сутка ичида берилиши мумкинлиги  (илгари - 20 сутка), шунингдек, ЖПК ишларни тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишни белгиловчи боб билан тўлдирилганлиги, биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанция судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят бериш мумкинлиги, агар шикоятда ёки протестда маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган ўзгаришлар ҳақидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳуқмини ёхуд ажримини тафтиш тартибида кўриб чиқишга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга фақат у қонуний кучга киргандан кейин бир йил ичида йўл қўйилиши, эндиликда суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмаслиги ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текшириши, суд ҳукмлари, ажримлари, қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг умумий шартлари такомиллаштирилганлиги, 2024-йил 1-январдан апелляция, кассация ва тафтиш инстансияларини жорий қилиш белгиланганлиги юзасидан тушунтиришлар берди.

 

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мутасаддилари қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ўзларининг қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Қонунчилигимиздаги бу ўзгаришлар 2024 йил 1 январдан кучга кириши белгиланган қонунга кўра, эндиликда судлар томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апеллция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати берилмоқда.

Ушбу қонун билан суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартибини жорий этиш орқали одил судлов сифати, тарафларнинг одил судловга эришиш даражаси янада ошади.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси:  Икром  Шайманов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?