Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Сайёр суд мажлисида Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган ҳамда ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ўн икки нафар маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Сайёр суд мажлисида Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган ҳамда ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган  ўн икки нафар маҳкумлар  жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

 2023 йил 18 сентябрь куни Музработ тумани 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилган сайёр суд мажлисида                 жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси И.Шайманов ва туман прокурорининг ёрдамчиси Ш.Шомуротовнинг иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқубузарликлар профилактикаси жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги               ПҚ-2833 сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш юзасидан Музработ туман ИИБ Пробация назорат остида турган шахслар билан давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда асосан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, мамлакатимизда Конституция нормалари ва қонунлар асосида амалга оширилаётганлиги ҳақида кенг камроқли тушунчалар берилди шунингдек, қонунларга киритилган сўнги ўзгаришларни тарғиб қилишди, маъруза якунида жиноятчиликнинг олдини олиш, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва диний экстремизмга қарши кураш, фирибгарлик ва ўғирлик жиноятларининг олдини олиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шундан сўнг, ўтказилган сайёр суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди раиси И.Шаймановнинг раислигида Музработ туман ИИБ Пробация гуруҳида жазо ўтаб турган тўрт нафар маҳкумларни озодликни чеклаш жазосидан, олти нафар маҳкумларни ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан, икки нафар маҳкумларни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, инсонпарварлик тамойилларига таяниб, Музработ туман ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, ҳақиқатда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоиаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя қилган, ўзининг ҳулқини ижобий томонга ўзгартирган 12 нафар назоратдаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Сайёр суд мажлисида ишни кўрган судья томонидан маҳкумларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ      жазо тайинланиш оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси:  Икром  Шайманов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?