Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи!

Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи!


Бугун солиқ органлари ходимлари ўз фаолиятини мазкур тамойил асосида йўлга қўйиб, солиқ тўловчиларнинг энг яқин кўмакчиси ва ишончли ҳамкорига айланмоқда. 

   Хусусан, жорий йилнинг 2- чорагида туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳузурига борган ҳолда 91 та муаммолари ўрганилиб, ушбу муаммоларнинг 50 таси солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди ва 41 та масала юзасидан тушунтиришлар берилди. Жумладан 25 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда кўмаклашилиб, 16 нафар тадбиркорларга автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.

Солиқ тўловчиларда 2023-йил январ-июн ойлари давомида ўтказилган текширувдан олдинги таҳлиллар натижасида  141,8 млн.сўмлик тафовутлар аниқланди. Шундан, 114,5 млн. сўмлик тафовутлар ёки жами аниқланган тафовутларнинг 80,7 фоизи бартараф этилди.

2023-йилнинг ярим йилликда давлат буджетига 32 млрд. 624,0 млн сўм маблағ, иккинчи чорагида эса давлат буджетига  18 млрд. 522,0 млн сўм маблағ туширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 118,7 фоизга ўсишга эришилди.

Жорий йилнинг 2 чорак давомида 735 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиб, тумандаги жами ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 9441 тага етди.

2023-йил 1-июл ҳолатига ЯТТлар 704 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113 фоизга (84 та) ошди.

Хўжалик юритувчи субйектларда олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида   113 та корхонадаги 157 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.

2023-йилнинг 1-мартига қадар 29 600 дан ортиқ жисмоний шахсларга жорий йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларини тенг улушларда 15-апрел ва 15-октабрда тўлаш лозимлиги тўғрисида тўлов хабарномаси юборилиб, бугунги кунга қадар 16 376  нафар воҳадошларимиз томонидан 9 млрд 103,6 млн сўм миқдорида мол-мулк ва ер солиғи тўланди.

Эслатиб ўтамиз! Солиқ кодексининг 423- ва 440- моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрел ва 15 октабрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.

 

Музработ туман солиқ инспексияси бошлиғи: Н.Назаров

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?