Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Сурхондарё  вилоят прокурори Турдиев Садриддин Абдуллаевичнинг аҳолига мурожаати

Сурхондарё  вилоят прокурори Турдиев Садриддин Абдуллаевичнинг аҳолига мурожаати

 

Азиз Сурхондарёликлар:

Бугун халқчил ва демократик тамойилларга асосланган янги  Ўзбекистонни  барпо  этмоқдамиз.

Шу мақсадда, аввало, бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш энг муҳим вазифа сифатида қаралмоқда.

Сизларга яхши маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг     тараққиёти ва юксалиш даражаси аҳоли осойишталиги ва хавфсиз ҳаётини ҳамда жиноят учун жазо муқаррар-лигини   таъминлаш   самарадорлиги   билан   баҳоланади.

Шу боис, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев тараққиётимиз янги босқичининг илк кунлариданоқ суд - ҳуқуқ, жумладан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича   қатор   ташаббусларни   ўзлари   илгари  сурдилар.

Бу борада 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жамоат хавф-сизлиги концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 30 мартдан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда
хавфсиз муҳитни яратишни ўз ичига олган, кенг кўламли концепция   ҳаётга   татбиқ   этилди.

Унга кўра, маҳалла раиси, профилактика инспекториҳоким ёрдамчиси, хотин - қизлар фаоли ҳамда ёшлар етак-чисидан иборат бўлган маҳалла “бешлиги”нинг маҳалла-ларда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан ишлаш   борасидаги   вазифалари   аниқ   белгилаб   берилди.

Хусусан, Профилактика инспекторига “ижтимоий профилактика” объекти   бўлган   шахсларни   аниқлаш;

маҳалла раисига низоли оилалар, ёлғиз қарияларфарзанд тарбиясига бефарқ ота - оналар, судхўрлар, қонуний никоҳсиз   яшаётганлар;

ҳоким ёрдамчисига доимий даромад манбаига эга бўлмаганлар, жазони ижро этиш муассасасидан озод этил-ганлар,   ижтимоий   оғир   аҳволга   тушиб   қолган   шахслар;

хотин - қизлар фаолига алкоголь ва психотроп модда-ларни истеъмол қилувчи, низоли оилаларда яшовчитурмушидан ажрашган, ёлғиз ва ноқонуний (шаръий) никоҳ асосида яшовчи,  ғайри-ижтимоий  ҳулқ - атворли   аёллар;

ёшлар етакчисига ёшларни ижтимоий мослаштириш борасидаги ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш   вазифалари   бевосита   юклатилиб   берилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги кучайтирилди, жиноят-чиликка қарши курашиш борасида маҳаллий ижроия ҳокимияти   органлари   масъулияти   янада   оширилди.

Энг асосийси, бу соҳа ҳуқуқбузарликлар оқибати билан курашиш эмас, балки уларнинг барвақт олдини
олиш зарур
лиги ҳақидаги муҳим ҳаётий сиёсий тамойил асосида   ислоҳ   қилинмоқда.

Вилоятимизда жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида муҳтарам Президентимиз яратиб берган имконият ва шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда муайян  ишлар  амалга  оширилмоқда.

Вилоятимиздаги криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларга вилоят ва шаҳар-туман ички ишлар органлари раҳбар ходимлари билан бирга прокуратура, миллий гвардия раҳбарлари ҳамда вилоят, шаҳар-туман ҳокимлари номма-ном бириктирилиб, уларга жиноятчиликни жиловлаш ва маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Афсуски, амалга оширилган ишлар ва кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан айрим мутасаддилар ҳанузгача жиноятчиликни жиловлаш борасида  таъсирчан  чораларни   деярли   қўллагани   йўқ.

Вазифалар ижросига масъулиятсизлик ва эътиборсизлик билан ёндашув жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқ-
бузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар самара-дорлигига   ўзининг   салбий   таъсирини   кўрсатганлиги натижасида умумий жиноятчилик жорий йилнинг 7 ойида 2.913 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (2.514.) 399 тага ёки 15,9 фоизга ошди.

Шунингдек, маҳаллаларда ҳисобот йилида содир этилган 933 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар жами рўйхатга олинган олдини олиш мумкин бўлган жиноят-ларнинг (1.693) 55 фоизини ташкил этиб, вилоятлар ичида 12-ўринни эгаллаганлиги, бу борадаги масъул ташкилот-ларнинг ўз вазифаларини қай даражада адо этаётганлигини
кўрсатмоқда.

Айниқса, Термиз (32%) шаҳрида, Ангор (35%), Бандихон (43%), Денов (31%), Олтинсой (47%), Шўрчи (46%) туманларида бу борадаги аҳвол яхши эмас.

Энг ёмони вилоятимизда оғир ва ўта оғир жиноятлар 10, қотиллик 38, ўғирлик 32, безорилик 4, спиртли ичимликлар тасирида содир этилган жиноятлар 8 фоизга ошишига йўл қўйиб бердик.

Мамлакатимизда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузар-лик ва жиноятларнинг олдини олишга катта эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимликлар, таълим, ички ишлар, маҳалла “бешлиги” ва бошқа масъуллар томонидан кўрилаётган чораларни етарли деб бўлмайди.

Оқибатда, жорий йилнинг 7 ойда вилоятда 131 нафар вояга етмаганлар томонидан 114 та жиноят содир этилиб, асосан Термиз шаҳри (19), Денов (14), Жарқўрғон (14), Олтинсой (10), Узун (6), Қумқўрғон (6), Музрабод (5), Бандихон (3) туманлари ҳиссасига тўғри келди.

Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ошиб боришига таълим-тарбия бериш мажбуриятларини бажармаётган ота – оналар, оиладаги носоғлом муҳитни мавжудлиги, ота-оналарнинг фарзандларига бўлган эътиборсизлиги, уларни назоратсиз ва қаровсиз қолдираётганлиги асосий сабаблардан бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, вилоятда яна 200 дан зиёд вояга етмаганлар ҳужраларда диний сабоқ олаётганлиги ташвишланарли ҳолдир.

Халқимизда қадимдан “бир болага етти маҳалла ота-она”-деган ажойиб нақл бор.

Аждодларимизнинг ушбу ўгитига амал қилган ҳолда барча воҳадошларимиздан ўсиб келаётган азиз фарзандлари-мизнинг тақдирига бефарқ бўлмасдан, уларнинг баркамол бўлиб вояга етишида яқиндан кўмакчи бўлишни сўраб қоламан.

Барчангизга маълумки, сўнгги йилларда маҳаллалар “қизил”, “сариқ”, “яшил” тоифаларга ажратилиб, профи-
лактик   чоралар   “маҳаллабай”   тарзида   амалга   оширилмоқда.

Бироқ, вазияти оғир маҳаллаларда тадбирларни ман-зилли ташкил қилиш ўрнига, турли кўзбўямачиликлар кўпайса  кўпаймоқда,   асло   камаймади.

Шиддат билан ривожланаётган юртимизда инсонлар кўпроқ пул топиш билан бирга, пул топишнинг янги йўлларини ҳам ўйлаб топмоқдалар.

Кимдир ҳалол меҳнати ва пешона териси билан ушбу маблағни топса, яна кимдир ўзгаларни ҳисобига бойлик орттиришни мақсад қилмоқда.

Кейинги вақтларда нафақат вилоятимизда балки бутун мамлакатимизда фирибгарлик ва ўғирлик жиноятларининг сезиларли даражада ошгани ҳам бунга яққол мисол бўлади.

Юртимизда рақамли иқтисодиёт кенг жорий этилаётганлиги натижасида фирибгарлик ва ўғирлик жиноятининг аксарияти ахборот технологиялари ва интернет ижтимоий тармоқлари орқали содир этилмоқда.

Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даврида биргина пластик карталардан пул маблағларини ечиб олиниши ҳолатлари юзасидан 38 та жиноят ишлари қўзғатилиб, фуқароларга 530 млн. сўмга яқин зарарлар етказилганлиги аниқланган.

Шу сабабли, аҳолимиздан фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли ҳил ютуқли ўйинлар, олдиндан тўлов талаб қилувчи интернет дўконлари, бола пули, ҳайрия, нафақа пул маблағлари тарқатилаётганлиги тўғрисидаги ёлғон “фейк” хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари тўғрисидаги маълумотларни сир сақлашни сўраб қоламан.

Шунингдек, бугунги кундаги давлат ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида фаолиятни рақамлаштиришга босқичма-босқич ўтиб борилмоқда.

Келгусида криминоген вазияти оғир ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг куч ва воситалари қайта тақсимланади.

Йил якунига қадар криминоген вазияти оғир маҳалла ва жамоат жойларини назорат қилиш мақсадида Термиз шаҳар ҳудудида  ташкил этилганётган “Вазиятлар маркази”га вилоятнинг барча видео кузатув камералари интеграция қилинади.

Шунингдек, вилоят ҳудудидаги криминоген вазияти оғир бўлган 57 та маҳаллаларда “Маҳалла ҳуқуқ – тартибот маскан”ларининг фаолияти йўлга қўйилган бўлса, 2023-2024 йилларда 15 та ушбу турдаги замонавий масканлар фойдаланишга топширилади. 

“Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни рўёбга чиқариш ҳар биримиздан фидоийликни,
фуқаролик бурчига бефарқ бўлмасликни, тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган салбий иллатларни бартараф қилишда ҳамжиҳатликни
тақозо  этади.

Прокуратура органлари бу борадаги ишларни янада самарали амалга оширишда жамоатчилик, хусусан оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ вакиллари, журналист ва блогерлар, энг  муҳими, ҳар  бир  фуқаронинг  кўмаги  ва  узвий  ҳамкорлигига  таянади.

Ҳурматли воҳаликлар, жиноятларга қарши курашда прокуратура органлари, кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга  кафолат  беради.

Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақираман.

Агар жиноят содир этилиши мумкин бўлган омиллардан хабардор бўлсангиз ёхуд у билан боғлик хатти-ҳаракат ёки ҳаракат-сизликнинг гувоҳи бўлсангиз бу ҳақда зудлик билан ички ишлар органларининг 102 ёки вилоят прокуратурасининг 223-10-07  ишонч  телефонига  хабар  қилишингизни  сўрайман.

Содир бўлаётган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақида хабар берган шахслар қонун талабларига асосан рағбатлантирилиши ҳамда уларнинг маълумотлари тўлиқ  сир  сақланиши  кафолатланади.

Зеро, содир этилаётган жиноятларни фош этилиши ва олди  олинишида халқимиздан масъулият, ташаббускорлик ва дахлдорлик ҳисси билан ёндашишни сўрайман.

Шуни яна бир бор алоҳида қайт этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга,
жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминла-нишига  шахсан  кафолат  бераман.

Барчамиз  жиноятдан  ҳоли  бўлган  янги  Ўзбекистон  учун  бирлашайлик !!!

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?