Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Музработ туманида 2023 йил январ-июн ойларида асосий кўрсаткичлари тўғрисида статистик маълумот

Музработ туманида 2023 йил январ-июн ойларида асосий кўрсаткичлари тўғрисида статистик маълумот

САНОАТ

Дастлабки маълумотларга асосан, 2023 йилнинг январ- июн ойларида Музработ туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 124.7 млрд. сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва 2022 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 102,8 % ни ташкил этди. шунингдек 40,1 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 113,2 фоизни ташкил этди.

ХИЗМАТЛАР

Хизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий ёўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. 2023 йил январ-июн ойларида хизматлар ҳажми 308,2 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,2 % ни ташкил этди. Шундан Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 14.9 млн.сўм, Молиявий хизматлар 36.3 млн.сўм, Транспорт хизматлари 51.5 млн.сўм, Савдо хизматлари 158,6 млн.сўм ва 46,9 млн.сўм бошқа турдаги хизматларни ташкил этди.   

АСОСИЙ КАПИТАЛГА КИРИТИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР

2023 йилнинг январ-июн ойларида 184,2 млрд. сўмлик асосий капиталга инвестисиялар киритилди, ўсиш суръати 2022 йилнинг январ- июнга нисбатан 106,5 фоизни ташкил этди.

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ

2023 йилнинг январ-июн ойларида 138,9 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2022 йилнинг январ- июнга нисбатан 104,3 фоизни ташкил этди.

ЧАКАНА САВДО АЙЛАНМАСИ

Жорий йилнинг январ- июн ойларида чакана савдо товар айланмаси 354,8 млрд. сўмни ёки 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 103,2 % ни ташкил қилди. Шундан йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмасида 3.1 млрд. сўмни ташкил қилди. ва умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши 0.9 % ни ташкил қилди. Кичик корхона ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 351,7 млрд. сўмга этди, умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши эса 103,3 % ни ташкил қилди.

ТАШҚИ САВДО

Музработ туманида ташқи савдо айланмаси 2023 йилнинг январ-июн ойларида 5068.1 минг. АҚШ долларни, жумладан экспорт 4090.2 минг. АҚШ долларни, импорт 977.9 минг. АҚШ долларни, шунингдек ташқи савдо савдоси 3112.3 минг. АҚШ долларни ташкил этди.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

2023 йилнинг январ–июн ойларида қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш 1122,1 млрд. сўмни ёки 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 101.2 % ни ташкил қилди.

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР  СОНИ ТЎҒРИСИДА

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Музработ туманида 2023 йилнинг 1 июл ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони (ДФХ ташкари) 1620 тани ташкил қилиб, шундан 1166 таси ёки 71,9 фоизи фаолият коʼрсатмоқда. Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 143 та, савдо йўналишида 365 та, саноатда 168 та  қурилишда 95 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 73 та, ахборот ва алоқа 5 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ко'рсатишда 14 та  бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш  303 та  ташкил этди.

 

Музработ туман статистика бўлими

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?