Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
СУД ТОМОНИДАН ТЕГИШЛИЛИК ФАКТИ БЕЛГИЛАНДИ

СУД ТОМОНИДАН ТЕГИШЛИЛИК ФАКТИ БЕЛГИЛАНДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига фуқаро Т.Х. томонидан йўлланган ариза ижобий ҳал этилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасига асосан, 54-моддасига асосан инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига аризачи Тўрамуротов Холмўмин (исм, шарифлар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, унда Ангор туманидаги собиқ «Занг» жамоа хўжалигида 1968, 1969, 1971, 1975 ва 1976 иш стажини тасдиқловчи хужжатларда фамилияси ва исми хота ёзилиб кетилганлигини учун  ушбу қарорнинг ўзига тегишли эканлиги фактини белгилаб беришни сўраган.

Аниқланишича, Ангор туманидаги собиқ «Занг» жамоа хўжалигида 1968, 1969, 1971, 1975 ва 1976-йиллардаги иш стажини тасдиқловчи хужжатларда ишчи вазифасида ишлаб келган ва фамилия ва исми  «Тухтаев Холмўмин, Холмуминов Турамурод»  деб хато ёзилиб кетилган.

Шунга асосан аризачи ушбу мазмундаги ариза билан судга мурожаат қилган.

Иш ҳужжатларига илова қилинган далиллар ва гувоҳ кўрсатмаларидан, аризачининг аризада келтирган важлари асосли эканлиги ўз тасдиғини топиб, ариза қаноатлантирилди.

Бинобарин, Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

 

Зариф Хўжамуротов: Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?