РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 4 май куни Facebook ижтимоий тармоғи орқали “Ҳар баҳорда шу бўлар такрор: Кластерлар нега одамларни ишонтира олмаяпти?” сарлавҳали видеомурожаат юзасидан Музработ тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Музработ тумани “Буюк ипак йўли” ҳамда “Фидокор” маҳаллаларида яшовчи фуқароларнинг 2023 йил 4 май куни "Шоли майдонини кластердан қайтариб олишда амалий ёрдам бериш тўғрисида"ги мурожаатлари Музработ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида Ўзбелcистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги №534-сонли ва 2023 йил 17 мартдаги №115/17-сонли қарорларида Музработ тумани ҳудудидан 20.1 минг гектаргача ер майдонини белгиланган тартибда захирага олиб, хатловдан ўтказиш белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Респурбликаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 20 августдаги №534-сонли ва 2023 йил 17 мартдаги №115/17-сонли қарорларига асосан 2023 йил 26 март куни "Сурвилерлойиха" бўлинмаси ҳамда Музработ туман ишчи гурухи томонидан шоли экиладиган ер майдонлар жойида хатловдан ўтказилганда жами 18579 гектар ер майдонлар аниқланиб, 2023 йил 26 март куни ушбу ерлардан унумли фойдаланиш, бўш турган ер майдонларни янгидан ўзлаштириб, шолининг янги сердаромад навларини экиш, кўплаб фуқароларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида "SCT Cluster sholi" МЧЖ билан узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб туманнинг "Буюрк ипак йўли" ҳамда “Фидокор” махаллаларида яшовчи фуқароларга Мурзработ туманида ташлкил этилган "SCT Cluster sholi" МЧЖ билан шартнома асосида шоли экинлари экиши мумкинлиги тушунтирилади.
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024