Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Сохта тадбиркор фирибгарга нисбатан жазо тайинланди.

Сохта тадбиркор фирибгарга нисбатан жазо тайинланди.

“Фириб” сўзи форс тилида алдаш, йўлдан оздириш, макр-ҳийла, маъноларини билдиради. Шу ишни қилган ёки буни касбга айлантириб олган кимсани эса фирибгар дейилади. Алдов, фирибгарлик, ўғрилик шу қадар кенг тарқалдики, у кириб бормаган жой, у кириб бормаган соҳа қолмади: имтиҳонларда, тижоратда ва ҳатто никоҳ муносабатларида ҳам одамлар ёлғонни кенг ишлатишмоқда

Исломда алдов, фирибгарлик, бировни чув тушуриш, савдо-сотиқда алдамчилик каби иллатлар қораланган. Сир эмаски, кейинги вақтларда баъзи кишилар одамлардан қарзга ёки шерикчиликка, деб пул олиб, охир-оқибат уни қайтармай ўртада низо чиқиши, яқин кишилар бир-бири билан юз кўрмас бўлиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Алтибаев Ислом (исми шарифи ўзгартирилган) ўзига олдиндан таниш бўлмаган 17 нафар фуқаролардан молларини олиб 126.000.000 сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Туман суди томонидан Алтибаев Ислом фуқаровий  даъвогарларга зарарни қоплаганлиги, уларнинг даъвоси йўқлигини инобатга олиб унга озодликдан маҳрум этиш боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади. Туман суди томонидан Алтибаев Ислом ижобий томонга ўзгариши имкон берилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг девонхона мудири: С.Чориев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?