Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Сохта тадбиркор фирибгарга нисбатан жазо тайинланди

Сохта тадбиркор фирибгарга нисбатан жазо тайинланди

“Фириб” сўзи форс тилида алдаш, йўлдан оздириш, макр-ҳийла, маъноларини билдиради. Шу ишни қилган ёки буни касбга айлантириб олган кимсани эса фирибгар дейилади. Алдов, фирибгарлик, ўғрилик шу қадар кенг тарқалдики, у кириб бормаган жой, у кириб бормаган соҳа қолмади: имтиҳонларда, тижоратда ва ҳатто никоҳ муносабатларида ҳам одамлар ёлғонни кенг ишлатишмоқда

Исломда алдов, фирибгарлик, бировни чув тушуриш, савдо-сотиқда алдамчилик каби иллатлар қораланган. Сир эмаски, кейинги вақтларда баъзи кишилар одамлардан қарзга ёки шерикчиликка, деб пул олиб, охир-оқибат уни қайтармай ўртада низо чиқиши, яқин кишилар бир-бири билан юз кўрмас бўлиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Холматов Қахрамон (исми шарифи ўзгартирилган) ўзига олдиндан таниш бўлмаган Каримов Икром Каримбердиевич билан унинг яшаш уйида учрашиб, унга тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашинани 90.000.000 сўм эвазига сотиб олишни ва автомашина учун пулларни бир йил муддат ичида беришни ваъда қилиб, ушбу автомашина учун пулларни бермасдан фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб Расулов Умедулло билан Денов туманидаги транспорт воситалари савдо бозорида учрашиб, унга “Дамас” русумли автомашинани 80.000.000 сўм эвазига сотишни ваъда қилиб, жами 80.000.000 сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Осон даромад топаётганидан руҳланиб кетган Холматов Қахрамон Абдуллаева Дилбар билан унинг яшаш уйида учрашиб, унинг 4 бош қора рангли баҳоси умумий баҳоси 29.000.000  сўмлик ҳўкизини сотиб олишини ва унинг пулларини 2 ой муддат ичида беришини ваъда қилиб, 20.000.000 сўм миқдоридаги пулларни бериб, қолган 9.000.000 сўм пулларни ўзининг шахсий   эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Иши юришаётганидан хурсанд бўлган Холматов Қахрамон фирибгарлик тузоғига янги ўлжа излаёй бошлади. Бу сафар тузоғига Такаев Чориев Холмат тўғри келди. У билан учрашиб, унинг 1 бош 12.500.000  сўмлик сигирини сотиб олишини ва унинг пулларини 2 ойда қилиб беришни ваъда бериб қорамолни сотиб сотишдан тушган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Холматов Қахрамон сохта тадбирколигини давом этириб Розиев Чорининг 2 бош 26.000.000 сўмлик ҳўкизларини, шунингдек Холлиев Ўткир сотилиш баҳоси 14.000.000 сўмдан бўлган жами 112.000.000 сўм бўлган 8 бош қора молларини сотиб олишини ва пулларни 1 хафта муддатида қилиб беришликни ваъда қилибушбу молларнинг пулларини бермасдан ўзининг шаҳсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Туман суди томонидан Холматов Қахрамон фуқаровий  даъвогарларга зарарни қоплаганлиги, уларнинг даъвоси йўқлигини инобатга олиб унга озордликдан маҳрум этиш боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади. Туман суди томонидан Холматов Қахрамон ижобий томонга ўзгариши имкон берилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси:   Т.Абдираимов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?