Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Ерни ноқонуний эгаллаб олган фуқарога нисбатан жазо тайинланди

Ерни ноқонуний эгаллаб олган фуқарога нисбатан жазо тайинланди

Ер — умуммиллий бойлигимиз. У давлат муҳофазасида ва ундан оқилона фойдаланиш эса ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади. Бу Конституциямизда ҳам алоҳида модда билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Самаджон Саидали (исми шарифи ўзгартирилган) ҳеч қанақа ҳужатларсиз суғориладиган ер майдонини келгусида ўзи фойдаланишлиги ва моддий наф кўришлиги учун ўзбошимчалик билан эгаллашни ҳамда мазкур ер майдонини ўзлаштириш ниятида иншоот қуришни ўз олдига мақсад қилиб олиб ушбу ерни қаердан топишни уйлай бошлади.

Охири ўзига тўғри келадиган ерни топди. “Таскент боғ” ишлаб чиқариш кооперативига қарашли бўлган
20-қ.323-қ. контурларида жойлашган суғориладиган ер майдонларидан 0.10 гектар суғориладиган ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, уй-жой қуриб олишга эришиб хурсанд бўлди.

Лекин унинг хурсандчилиги узоққа бормади. Самаджон Саидали ўзбошимчалик билан эгаллаб олган “Таскент боғ” ишлаб чиқариш кооперативига қарашли 0.10 гектар суғориладиган ер майдонига режалаштирилган сабзавот экинлари экилмасдан, фуқаро Самаджон Саидали ўзининг жиноий ҳаракатлари билан 2.150.000 сўм миқдоридаги моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Туман суди томонидан Самаджон Саидали Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 229­1-моддасининг 2-қисми билан
2  муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, ноқонуний эгаллаб олинган ерларни қайтариш ҳақида ҳукм чиқарди.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг девонхона мудири:  С.Чориев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?