Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
СУДДА БОЛАНИ ЯШАШ ЖОЙИНИ БЕЛГИЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ НИЗО КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

СУДДА БОЛАНИ ЯШАШ ЖОЙИНИ БЕЛГИЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ НИЗО КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

 

Юртимизда суд ҳокимиятига фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш учун суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, суд фаолиятини  тубдан яхшилаш вазифалари белгиланган.

 Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига даъвогар Амирова Раъно (фамилияси ва исми ўзгартирилган) даъво ариза билан мурожаат қилиб,  жавобгар Амиров Алишер (фамилияси ва исми ўзгартирилган) билан турмуш қурганлигини, уларнинг ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, ҳозирги кунда жавобгар билан бирга яшамаётганлигини, жавобгар фарзандини мажбурлаб ўзи билан олиб қолиб, бермасдан келаётганлигини учун суддан фарзандини олиб беришни сўрган. 

 Ўзбекистон Республикаси ОК нинг 65-моддаси 2-қисмида “Ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш, улар билан бирга яшаш ҳуқуқига эга, бола манфаатларига зид бўлган ҳолатлар бундан мустаснодир”-деб эътироф этилган.

Болалар ота-онаси билан яшаш ҳуқуқларига эгадирлар.

 Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддаси                              5-қисмига кўра, “Ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Ота-она ўртасида келишув  бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, боланинг ёшини, ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг  машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади” деб белгиланган.

Суд, тарафларнинг фарзанди ёш  эканлигини, боланинг тарбиясида она мехри алоҳида ўрин эгаллашлиги учун даъвогарга фарзандини жавобгарнинг қарамоғидан олиб бериш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиб,  вояга етмаган боланинг ҳуқуқлари тикланди.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди раиси:  Зариф Хўжамуротов

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?