Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Оғуфурушнинг юришмаган ови

Оғуфурушнинг юришмаган ови

Инсоният тараққиётининг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ, жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ана шундай хатарлардан бири – гиёҳвандлик балосидир. Бу борада Республикамизда гиёҳвандликка қарши кураш йўналишида доимий равишда тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, 2000 йилда Шўрчи туманида туғилган фуқаро А.Б. ўзининг яқин алоқалари билан Бойсун тумани “Дарбанд” маҳалласи ҳудудидаги жиноий алоқаларидан гиёҳвандлик моддаларини сотиб олиб, ўзининг Шўрчи туманидаги гиёҳвандлик моддаларининг истеъмолига ружу қўйган шахсларга сотиш мақсадида олиб келаётганган вақтида ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, мазкур фуқаронинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКning 276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?