Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи!

Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи!

 

 Бугун солиқ органлари ходимлари ўз фаолиятини мазкур тамойил асосида йўлга қўйиб, солиқ тўловчиларнинг энг яқин кўмакчиси ва ишончли ҳамкорига айланмоқда. 

          Хусусан, жорий йилнинг I чорагида туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳузурига борган ҳолда 291 та муаммолари ўрганилиб, ушбу муаммоларнинг 150 таси солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди ва 104 та масала юзасидан тушунтиришлар берилди. Жумладан 25 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда кўмаклашилиб, 12 нафар тадбиркорларга автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.

Президентимизнинг “Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субйектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вилоятдаги 2 та хўжалик юритувчи субйектларга 2023-йил 1-январга нисбатан 1-феврал ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) 60,1 млн.сўм солиқ қарзини 2023-йил 1-мартдан 1-июлгача фоизларсиз тадбиркорлик субйектларининг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023-йилнинг 1-апрелига қадар тўхтатилди.

Солиқ тўловчиларда 2023-йил январ-март ойлари давомида ўтказилган текширувдан олдинги таҳлиллар натижасида  1 млрд. 100,0 млн. сўмлик тафовутлар аниқланди. Шундан, 800 млн. сўмлик тафовутлар ёки жами аниқланган тафовутларнинг 72,8 фоизи бартараф этилди.

2023-йилнинг биринчи чорагида давлат буджетига  14 млрд. 565,0 млн сўм маблағ туширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 134,2 фоизга ўсишга эришилди.

Жорий йилнинг январ-март ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” бўлими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 10 та мурожаат келиб тушди. Шундан: 

10 таси харид чеки бермаслик;

9 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатлар асосида 9 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 90 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланди.

Жорий йилнинг дастлабки чораги давомида 1225 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиб, тумандаги жами ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 6112 тага етди.

2023-йил 1-апрел ҳолатига ЯТТлар 704 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113 фоизга (84 та) ошди.

Хўжалик юритувчи субйектларда олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида   113 та корхонадаги 191 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.

2023-йилнинг 1-мартига қадар 29 600 дан ортиқ жисмоний шахсларга жорий йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларини тенг улушларда 15-апрел ва 15-октабрда тўлаш лозимлиги тўғрисида тўлов хабарномаси юборилиб, бугунги кунга қадар 14 714  нафар воҳадошларимиз томонидан 2 млрд 922,6 млн сўм миқдорида мол-мулк ва ер солиғи тўланди.

Эслатиб ўтамиз! Солиқ кодексининг 423- ва 440- моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрел ва 15 октабрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.

 

Нажмиддин Назаров Музработ туман солиқ инспексияси бошлиғи

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?