Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Музработ тумани “Чегарачи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Эшпўлатова Кенжахол ва бошқа фуқароларнинг ер масаласида қилган мурожаати юзасидан

 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

         Музработ тумани ҳокимлиги жорий йилнинг 15 март куни туманнинг “Чегарачи” маҳалласда яшовчи Эшпўлатова Кенжахол ва бошқаларнинг ижтимоий тармоқ орқали қилган мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20 сонли қарори ижросини таминлаш мақсадида тумандаги “Р.Бўриев” массиви “Чегарачи” маҳалласи худудида фаолят юритиб келаётган “Холматов Фазлиддин” фермер хўжалигига тегишли 344қ дала контридаги умумий ер майдони 25,2 гектар суғориладиган ер майдони 24,9 гектар ер майдони ўз аризасига кўра Вилоят ҳокимининг 2022 йил 19 январдаги 20-8-0-Q/22-сонли қарорига асосан туман ҳокимлиги захирасига олинган.

Туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган 24,9 гектар ер майдони мазкур қарорга асосан давлат мулки сифатида давлат кадастрлари палатаси Сурҳондарё вилояти бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиб, туман ҳокимлигининг бюртма хатига кўра “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан хар бири 0,20 га дан 120 лотларга бўлиниб, ер тузиш лойхаси таёрланган ва давлат активлари томонидан электрон танловга чикарилган.

“Чегарачи” махалласи фуқаролари томонидан Дехқон хўжалиги юритиш учун ижара хуқуқи асосида очиқ электрон танловга чиқарилган ушбу ер майдонлари оқава сув билан таъминланганлик даражаси паст эканлиги сабаб қилиб, очиқ электрон танловда турган ер майдонлари учун бирорта ҳам электрон бюртмалар берилмаган, фуқаролар томонидан танловга чиқарилган ер майдонини бошқа жойга кўчириш таклифи берилган.

Фуқароларнинг талабидан келиб чиқиб туман ҳокимлиги томонидан “Ерэлектрон онлайн-аукцонларни ташкил этиш маркази” ДУК нинг  рахбари С.Ф.Муродовга “Чегарачи” маҳалласи худудидан дехқон хўжалик учун электрон танловга қўйилган 120 та лотларни электрон савдо платформасидан қайтарилишини сўраб 2022 йил 27 майдаги 05-05-/448-сонли хати юборилган.

Танловга чиқарилган ер майдонларини электрон платформадан қайтарилишни имкони бўлмаганлиги учун “Ерелектрон онлайн-аукцонларни ташкил этиш маркази” томонидан рад жавоби берилган.

Шу жараён давомида “Чегарачи” махалласи ҳоким ёрдамчиси томонидан фуқароларга дехқон хўжалик учун қўйилган ер майдони ўзлари таклиф қилаётган ерга алмаштирилганлигини, фуқароларга очиқ электрон танловда қатнашиши кераклигини билдирган.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?