Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Гиёҳвандлик умр заволи

Гиёҳвандлик умр заволи

Ҳозирги кунда гиёҳвандлик глобал муаммолардан биридир. Сўнгги йилларда, жаҳон мамлакатларида гиёҳвандликка қарши курашда кенг қамровли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Энг муҳими соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлида кўп ишлар амалга оширилмоқда.

Гиёҳвандликка қарши кураш доирасида гиёҳванд моддаларни ноқонуний савдосига чек қўйиш ҳам асосий вазифалардан ҳисобланади. Шунингдек, гиёҳвандликка чек қўйиш мақсадида телевидение, радио, интернет ижтимоий тармоқлари орқали ҳамда ўқув юртларида ва фуқаролар орасида ташвиқот-тарғибот тадбирларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда.

Инсон ҳаётда яшар экан, яхшиликка интилиб, ёмонликдан қайтиб яшашга ҳаракат қилади. Лекин “яхшилик” ва “ёмонлик” тушунчаларига ҳар ким ҳар хил таъриф беради. Ҳаёт эзгулик билан гўзал. Аммо баъзан эзгуликка ёвузлик кўланка солади. “Аср вабоси” номини олган гиёҳвандлик инсоннинг осуда ҳаётига рахна солиб, онгини ўзига бўйсундирувчи заҳри қотилдир. Бу шундай қуролки, ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятидаги ўрнини йўқота бошлаганини англамай қолади.

Шу каби ҳолатлардан бири ДХХ томонидан Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани “Хўжаипок” санаторияси яқинида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида санаториянинг кириш эшиги олдида тўхтатилган 1973-йилда Шўрчи туманида туғилган фуқаро Р.Ш.нинг ёнидан опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Олиб борилган сўров тадбирлари натижасида маълум бўлишича, мазкур фуқаро ушбу гиёҳвандлик моддасини ўзининг истеъмоли учун Денов туманидаги ўзининг жиноий шеригидан сотиб олганлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?