Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
СУДДА ФУҚАРОНИНГ ҚАРЗ МУНОСАБАТИ БЎЙИЧА НИЗОСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.

СУДДА ФУҚАРОНИНГ ҚАРЗ МУНОСАБАТИ БЎЙИЧА НИЗОСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.

Юртимизда суд ҳокимиятига фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш учун суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, суд фаолиятини  тубдан яхшилаш вазифалари белгиланган.

 Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига даъвогар Лола Бериева (исми, шарифлари ўзгартирилган) даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Асал Олимова 2020 йил 16 декабрда қарз сўраганлиги, унга 800 АҚШ доллари миқдорида қарз берганлиги, қарзни                   2020 йил 1 июлда қайтариб бериши лозим бўлганлигини, бу ҳақида тилхат ёзиб берганлигини, хозирги кунга қадар қайтариб бермаганлигини кўрсатиб, 800 АҚШ доллари миқдоридаги қарзни фоизи билан ундириб беришни сўраган.

Аниқланишича, 2020 йил 3 февралда жавобгар Асал Олимова даъвогар Лола Бериевадан 800 АҚШ доллари миқдорида қарз олган, Асал Олимова                2020 йил 18 июнда ёзган тилхатида қарзини 2020 йил 1 июлда қайтаришини қайд этган.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Асал Олимова томонидан ёзилган тилхат қарз шартномасининг тузилганлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.

Асал Олимова олган қарзини Лола Бериевага белгиланган муддатда қайтармаган.

Шу сабабли суд томонидан Асал Олимованинг ҳисобидан Лола Бериеванинг фойдасига 800 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматини  ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиниб, Лола Бериеванинг ҳуқуқлари тикланди.

 Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди раиси:Зариф Хўжамуротов  

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?