Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Фохишабозликка шароит яратган қўшмачига суд ҳукми ўқилди

Фохишабозликка шароит яратган қўшмачига суд ҳукми ўқилди

Бу жамиятда зино ҳаром саналади. Шунингдек, зинога сабаб бўладиган нарсалар ҳам ҳаромдир. Зино инсоннинг руҳий тинчлигини йўқотадиган разолатдир. Иффатли бўлиш кишига тинчлик ва хотиржамлик бахш этади

Парвардигори олам бандаларига меҳрибонлиги туфайли бу дунёда қайси нарса ёки амал унга зарар бўладиган бўлса, ўшаларнинг барчасини ҳаром қилди. Ҳозирги фанлар Аллоҳ таоло бандаси учун ҳаром қилган ҳар бир нарсани ёки амални инсониятга зарар эканлигини исботлаб келмоқда ва буни ўзимиз ҳам бу дунёда яшаб ҳаёт тажрибамизда гувоҳи бўлмоқдамиз. Башариятнинг наслини бузадиган, Аллоҳ таолонинг ғазабини қўзғайдиган, неча-неча чиройли орзулар билан қурилган оилаларни бузадиган ҳаром амал, эр хотинига, хотин эса эрига қиладиган хиёнат — зинодир.

Хамраева Дилшода (исми шарифи ўзгартирилган) ҳалол меҳнат қилиш ўрнига осонгина давромад қилишни кўзлаб 2022 йил 4 сентябрь куни соат тахминан 11:00 ларда ўзига олдиндан таниш бўлган Термиз туманида яшовчи Мухаммадиев Салоҳиддин билан телефон орқали гаплашиб, ўзига олдиндан таниш бўлган Денов туманида яшовчи Рашидова Ситора билан жинсий алоқада бўлишлари учун “Телеграмм” ижтимоий тармоғи орқали фотосуратларини жўнатиб,  қўшмачиликка қаратилган ҳаракатларни содир этиб, Мухаммадиев Салоҳиддин Рашидова Ситора билан жинсий алоқада бўлишига розилик билдирганидан сўнг, ўзи вақтинчалик яшаб келаётган Термиз туманидаги хонадонга чақириб, уларнинг жинсий алоқада бўлиши учун қўшмачилик қилганидан сўнг, жинсий алоқа бўлишгани учун шароит яратиб берганлиги учун 300.000 сўм миқдоридаги пулларни хизмат ҳақи сифатида олган вақтида, Сурхондарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Хамраева Дилшодага нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб шахсини, аёллигини, илгари судланмаганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, қарамоғида бир нафар фарзандлари борлигини инобатга  олиб жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилиб унга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

 

Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари:   О.Нормаҳматов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?