Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Ҳалқ учун хизмат қилган сохтакор ватанпарварларга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Ҳалқ учун хизмат қилган сохтакор ватанпарварларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

 

Давлатимиз раҳбари ҳозирда халқимизнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш йўлида ажратилган маблағлар ҳар доим ҳам мансабдор шахслар томонидан тўғри йўналирилмаяпти .

Алиев Аброр (исми шарифи ўзгартирилган) Музработ туманидаги хусусий корхонанинг рахбари Собиров Азамат билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда бир гуруҳга бирлашиб,  буюртмачи “Ичимлик сув ва оқава сув иншоотлари қурилиши бўйича ИК” УК Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва пудратчи хусусий корхонаси ўртасида 01.05.2020 йилда “Обод марказ” дастури асосида Музработ туманининг “Нурли хаёт”, “Янги хаёт”, “Шаффоф” ҳамда “Йўлчи” маҳаллаларидаги аҳоли пунктларида ичимлик суви тармоқлари ва иншоатларини қуриш учун тузилган 9.283.468.200 сўмлик пудрат шартномасига кўра, 08.10.2022 йилда ишларни тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги “бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномасига аслида бажарилмаган жами 210.160.096 сўмлик ишларни қўшиб ёзиб, била туриб расмий ҳужжатни қалбакилаштириб тақдим этиши оқибатида бажарилмаган ишлар учун тўловларни қабул қилиб олиб, мансабдор шахс ва тадбиркор ўзларига ишониб топширилган 210.160.096 сўмлик жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Алиев Аброр ва Собиров Азаматга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, Алиев Аброр ва Собиров Азаматлар зарарни тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиб уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни, Алиев Аброр мансабини суистеъмол қилганлиги сабабли давлат иштирокидаги корхона-муассасалардаги мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида қарор қабул қилди.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси:            Т.Абдираимов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?