Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Маҳкумлар ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоларини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Маҳкумлар ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоларини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

 2022 йил 14 март куни Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан суд мажлиси бўлиб ўтди, унда Музработ туман ички ишлар бўлимининг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жами 4 нафар маҳкум тайинланган жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш хақидаги тақдимномалари тўпланган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқилди.

Суд мажлисида Музработ туман прокурори ўринбосари А.Бердимуродов ҳамда Музработ туман ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори Т.Эргашевнинг Музработ туман ички ишлар бўлимининг тақдимномасини қаноатлантириш хақидаги фикрлари, ҳамда маҳкумларнинг кўрсатувлари тингланиб ҳамда уларнинг тузалиш йўлига ўтганлиги жазони ўташда ҳалол мунособатда бўлганлиги шунингдек ЖКнинг 73-моддасида белгиланган жазо муддатини ҳақиқатда ўташганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг инсонпарварлик принципларига амал қилиб маҳкумлар ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Туман суди раиси Т.Абдираимов маҳкумларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жазонинг ўталмаган қисмида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда ЖКнинг 60-моддасига асосан жавобгарлик масаласи, яъни давлатимиз томонидан берилган имкониятдан тўғри фойдаланмасдан шартли равишда озод этилган муддатда жиноят содир этсалар ушбу муддат содир этилган жиноят учун бериладиган жазога қўшилишини тушунтириб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг судья ёрдамчиси:          Д.Шеранов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?