Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Берилган имкониятдан фойдаланмаган маҳкумга оғирроқ жазо тайинланди

Берилган имкониятдан фойдаланмаган маҳкумга оғирроқ жазо тайинланди.

 

Хамидова Зебо (исми шарифи ўзгартирилган) жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2022 йил 27 октябрь кунидаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисмининг
“в, д” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун айбли деб топиб, унга нисбатан жазо тайинлашда ўз айбига иқрор ва чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, оилавий шароити, аёллигини  инобатга олиб ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган бўлсада, ўзига тўғри хулоса чиқармасдан Музработ тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳига келиб учрашмасдан доимий яшаш жойи яшаш хонадонида яшамасдан бош тортиб келган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан Музработ туман ички ишлар бўлими томонидан Хамидова Зебога нисбатан жазони оғирроқ жазога алмаштириш  тақдимномаси кўриб чиқилди.

Туман суди томонидан Хамидова Зебо муқаддам судланиб, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиққанлигидан тегишли хулоса чиқармай, суд томонидан берилган енгилликларни суистеьмол қилиб, ҳеч қаерда ишламасдан тайинланган ахлоқ тузатиш иши жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб юрганлигини, бу ҳолат келажакда у томонидан жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олиб унга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирди.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг  девонхона мудири: С.Чориев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
100%
Яхши
86%
Қониқарли
82%
Қониқарсиз
92%
Жами: 666 овоз берилди.