Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Безорилик маъмурий ҳуқуқбузарликларининг ҳуқуқий оқибатлари

Безорилик маъмурий ҳуқуқбузарликларининг ҳуқуқий оқибатлари

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланувчи безорилик тушунчасига таъриф берилган. Унга мувофиқ, майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа ҳатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик каби ҳаракатларда ифодаланади.

Статистик маълумотларга кўра жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан 2022 йил давомида 11 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (безорилик) билан 11 нафар шахсга нисбатан ишлар кўриб тамомланган, шундан 5 нафарига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, ачинарлиси ушбу шахсларнинг 8 нафари эркаклар бўлиб 4 нафари ёшлар бўлса 1 нафари 60 ёшдан ошган шахслардир. Шунингдек 3 нафари аёллар бўлиб, шундан 2 нафари 30 ёшгача бўлган аёллар эканлиги ачинарли ҳолатдир.

Холматов Абдурахим (исми шарифи ўзгартирилган) муқаддам судланган бўлсада илгари жазо ўтаб чиққанлигиндан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан 2022 йил 10 май куни соат 22:50 ларда жамоат жойида, яъни Музработ тумани “Янги ҳаёт” маҳалласи ҳудудида яшовчи Каримов Холматнинг яшаш уйига маст холда бориб, уни ҳар хил ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, фуқароларнинг осойишталигини ва тинчлигини бузиб, жамиятда ўрнатилган юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, майда безорилик харакатларини содир қилганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ўсиб келаётган ёш авлодларни қонунни ва жамият юриш туриш қоидаларига амал қилиш, юртимиз келажаги учун ўз ҳиссасини қўшадиган инсон сифатида тарбиялаш энг олий бурчимиз эканлиги эсдан чиқармайлик.

 

 

Сурхондарё вилоят судининг судья ёрдамчиси:     Ш.Жумақулов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?