Музработлик солиқ тўловчилар томонидан 8 млрд 534.6 млн сўм солиқ тўланди
Бугунги кунда туманда 2236 нафар тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётган бўлса, шундан 679 нафари якка тартибдаги тадбиркорлардир.
Ишбилармонлар сафининг кенгайишида солиқ қонунчилигига оид тарғибот тадбирлари муҳим аҳамият касб этади. Айни мақсадда, туман солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида солиқ қонунчилигига оид янгиликлар, солиқ ставкалари ва берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида 5 маротаба семинар ва учрашувлар ўтказилиб, соҳалар кесимида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Шунингдек, 2023 йилнинг январь-февраль ойлари якунига кўра:
- Солиқ тўловчилар ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида тумандаги 115 та корхонада норасмий ишлаб келаётган
162 нафар фуқаролар қонуний тартибда фаолият юрита бошлади. Жумладан, савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридаги 8 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги 111 нафар, ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 43 нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилиб, бюджетга 18,2 млн сўм қўшимча маблағ йўналтирилди;
- 56,9 млн сўм миқдорида ортиқча тўловлардан солиғидан ҳосил бўлган суммаси хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди. Хусусан, февраль ойининг ўзида ушбу кўрсаткич 20.9 млрд сўмни ташкил этди;
- 8 нафар юридик шахслар ўртасида ҳамда 62 нафар жисмоний шахслар ўртасида жами 70 та кўчмас мулк ижара шартномалари тузилди;
- 529 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтди;
Музработ туман инспекциясига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган 35 та мурожаатнинг 27 таси ижобий ҳал этилди. 7 та мурожаат юзасидан тушунтириш берилиб, 1 та мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди. 8 та мурожаат эса кўриб чиқиш жараёнида;
- 11та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан 148.5 млн сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилди. Жумладан: мол-мулк солиғидан 42,8 млрд сўм, ер солиғидан 6.7 млн сўм миқдорида солиқ имтиёзлари қўлланилди.
Бундан ташқари, февраль ойида Музработлик солиқ тўловчилар томонидан жами 8 млрд 534.6 сўм солиқ тўланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 млрд 115.3 млн сўм ёки 116.6 фоизга ўсишга эришилди.
Жумладан:
- жисмоний шахслар мол-мулк солиғидан 196.1 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23.5 млл сўмга ёки 112.1 фоизга;
- жисмоний шахслар ер солиғидан 1 365.2 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 150.1 млл сўмга ёки 111.2 фоизга;
- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 4 млрд 920.5 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 639.6 млл сўмга ёки 113.1 фоизга ўсишга эришилди.
Шу ўринда давлатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга сафарбар этиладиган солиқларни ўз вақтида тўлаётган ҳар бир юртдошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб, давлат солиқ органлари ходимлари ҳар бир солиқ тўловчи билан бевосита мулоқотга киришиш, муаммоларига ижобий ечим топиш ва уларнинг фикр-млоҳазалирини тинглашга тайёр эканлигини билдирамиз. Зеро, солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришда солиқ тўловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Сурхондарё вилояти Музработ туман солиқ инспекцияси бошлиғи: Нажмиддин Назаров
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024