Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида изчил амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш, шаъни ва қадр-қимматини улуғлаш ҳамда эркин ва фаровон турмушини таъминлаш каби олийжаноб мақсадлар мужассамдир. Ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад — инсон омили экан, бугунги кунда миллий қонунчилигимиздан мустаҳкам ўрин олган ярашув институти тўғрисида алоҳида тўхталиш лозим бўлади.
Ярашув институти илк марта миллий қонунчилигимизда 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»даги қонун асосида Жиноят кодексининг 66-1-моддасида ярашилганлиги муносабати билан шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш назарда тутилган.
Хаитов Носир ўзининг бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинаси билан Музработ тумани худудида келаётган вақтида, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 4-банди, яъни, йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига ҳавф туғдирмаслиги лозимлиги, амалдаги йўл-ҳаракати қоидаларининг 11-банди г-қисми, яъни, ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўришга мажбурлиги ҳақидаги талабларига риоя қилмасдан, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига пиёда кесиб ўтаётган Чориев Панжини автомашинасининг олд ўнг томони билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Суд мажлисида Хаитов Носир жабрланувчига етказилган зарарни қоплаб берганлиги ва бир-бирлари билан ярашиб олганликлари сабабли, жиноят иши жиноят кодексининг 661-моддасига асосан тугатилди
Сурхондарё вилоят суди судья ёрдамчиси: Ш.Жумақулов
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024