Халқимизда ота бўлиш осон, аммо оталик қилиш қийин, деган пурҳикмат мақол бор. Айниқса, турмуш ўртоғи билан бирга яшамаётган ёки ажрашгани сабабли вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан, яъни алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган “ота”ларга кўпроқ тааллуқли бу гап. Шу боис Жиноят кодексининг 122-моддасида бундай шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланган. Бироқ алимент билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиш мақсадида 2018 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга асосан Жиноят кодекси, Оила кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 474-модда киритилиб, унга мувофиқ моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шунингдек, биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
Жўраев Илхомжон (исми шарифи ўзгаритирлган) фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг буйриғига асосан асосан ундирувчи Шамуратова Дилафруз фойдасига 3 нафар фарзандининг таъминоти учун барча иш ҳақи ва даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент тўлаши лозим бўлса-да, жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида, яъни 2021 йил 1 август кунидан 2023 йил 1 февраль кунига қадар 28.335.860 сўм алимент қарзларини тўламасдан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Чориев Бахром фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг буйруғига асосан ундирувчи Рахмонова Дилбар Рахмонкуловна фойдасига 1 нафар фарзандининг таъминоти учун барча иш ҳақи ва даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаши лозим бўлса-да, жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида, яъни 2022 йил 17 июнь кунидан 2023 йил 1 февраль кунига қадар бўлган даврда 3.901.778 сўм алимент қарзларини тўламасдан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган. Суд мажлисида қарздор зарарни қоплаганлиги сабабли, Чориев Бахромга нисбатан маъмурий иш Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
271-моддаси 10-бандига асосан иш юритишдан тугатилган
Сурхондарё вилоя суди раиси ўринбосари: О.Нормаҳматов
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024