Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Қариндошлар тортишуви ўлим билан тугади

Қариндошлар тортишуви ўлим билан тугади

Турмушнинг барча жабҳаларида инсонларни ўзаро тинч ва ахилликда ҳаёт кечиришларини таъминловчи таълимот ва қонунларини Аллоҳ таоло энг сўнги юборган самовий дини бўлмиш покиза ислом орқали инсониятга тақдим этди. Бу таълимотлар ўзлаштирилса ва бу қонунлар ҳаётга татбиқ этилса ҳар бир инсоннинг шахсий ҳаётида бўлсин ёки жамият ҳаётида бўлсин ҳеч қанақа муаммога ўрин қолдирмаслигини, бунинг акси бўлган тақдирда эса боши берк кўчага кириб қолиш ҳолларини кундалик ҳаётда кўп бор гувоҳи бўлмоқдамиз.

Пардаев Жума ўзининг яшаш уйида куёви Тўхтаев Зокир ва қизи Пардаева Шахноза Нормуротовна ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар туфайли ўзаро жанжаллашиб қолишиб, жанжал вақтида қўлида бўлган таёқ дастаси билан куёви Тўхтаев Зокирнинг бош қисмига бир неча марта уриб, унга қасддан тан жароҳати етказган. Тўхтаев Зокир кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан Пардаев Жума Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбли деб топиб, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг судья ёрдамчиси:  Д.Шеранов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?