Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
"Музработ туманида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар, 2023 йилга белгиланган устувор вазифалар" мавзусида очиқ мулоқот.

"Музработ туманида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар,
2023 йилга белгиланган устувор вазифалар" мавзусида очиқ мулоқот.


Бугун Музработ тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими Абдурашид Исмаилов иштирокида "Музработ туманида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар, 2023 йилга белгиланган устувор вазифалар" мавзусида Очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ўтказилган очиқ мулоқотда, тумандаги барча масъул ташкилот ва корхона вакиллари, журналист ҳамда блогерлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида А.Исмаилов 2022 йил давомида туманда барча соҳалар кесимида бажарилган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб, 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар билан таништирди.

2022 йилдв туманда бир қатор ишлар амалга оширилган. 2022 йилда туманда қиймати 10 млн 400 минг долларлик 46 та лойиҳалар амалга оширилди. Мазкур лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига туманда 426 та доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилди.

Мазкур лойиҳаларни соҳалар кесимида тахлил қиладиган бўлсак,

Саноат сохасида қиймати 2 млн 900 минг долларлик 13 та лойиҳалар амалга оширилди ҳамда 161 та янги иш ўринлари яратилди.

Мисол учун: Туманнинг Янги Диёр маҳалласида қиймати 21 млрд. сўм бўлган ДСП ишлаб чиқаришни  кенгайтириш яъни ламинатланган ДСП махсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди. Бу орқали туманда яна 110 нафар ишсизлар иш билан таъминланишига эришилди.

Хизмат кўрсатиш сохасида қиймати 2 млн 600 минг долларлик 26 та лойиҳалар амалга оширилди ҳамда 171 та янги иш ўринлари яратилди.

Мисол қилиб айтадиган бўлсак Музработ Дарвоза маҳалласида қиймати 2 млрд 600 млн сўмлик “Карвон афсона” МЧЖ яъни сизу биз биладиган Шедевр хизмат кўрсатиш Замонавий овқатланиш  ресторани ишга туширилиб 20 нафар ишсизлар иш билан таъминлаишига эришилди.

Қишлоқ хўжалиги сохасида қиймати 4 млн 900 минг. долларлик 7 та лойиҳалар амалга оширилди ҳамда 94 та янги иш ўринлари яратилди.

Мисол учун, тумандаги пахта дала майдонларида қиймати 17 млрд сўм бўлган  Музработ инденим кластер МЧЖ томонидан томчилаб суғориш ишлари амалга оширилди ҳамда туманда 76 та доимий ва мавсумий янги иш ўринлари яратилди.

2022 йилда туманда 9 млн 600 минг долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари экспорти амалга оширилди. 

Туманда 2022 йилда 19 млн 200 минг доллар хорижий кредит ва хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

2023 йил учун туманда 10 млн 900 минг. доллар экспорт прогнозлари бажарилиши режалаштирилган.

Музработ туманида жами 14 та экспортёр корхоналар мавжуд бўлиб, шундан 5 таси саноат, 9 таси мева-сабзавот экспортёр корхоналарини ташкил этади.

2023 йилда умумий қиймати 32 млн 700 минг. долларлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қиймати 3 баробарга оширилди) 42 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 401 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Саноат соҳасида: 2 млн 800 минг долларлик 5 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 164 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 26 млн 600 минг долларлик 9 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 116 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Хизмат кўрсатиш соҳасида: 3 млн 300 минг долларлик 28 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 121 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Қўшимча 2023-2024 йилларда умумий қиймати 567 млрд. 450 млн. сўмлик 5 та янги саноат лойиҳаларини амалга оширилиши натижасида 212 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилди.

Мисол учун туманнинг электрга бўлган талабини тўллиқ қондириш мақсадида “Юртим жамоли” маҳалласида 60 гектар ер майдонида қуёш электр станциясини қуришни режалаштирдик. 

2023-2024 йиллар давомида туманда 50,0 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Жумладан,

Туманнинг “Орият” маҳалласида 200 гектар ер майдонида Россиялик инвестор иштирокидаги "BLESS S.R" МЧЖ ҚК томонидан Исроил техналогиялари асосида қиймати 35.0 млн долларга тенг бўлган замонавий агрологистика маркази (музлатгичли омборхона, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш)ни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Россиянинг ООО “ЛЕТО” корхонаси билан келишувларга эришилди.Мазкур корхона томонидан 15 турдаги экспертбоб маҳсулотлар етиштирилиб, 350 та доимий ва мавсумий янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

3.Ёшлар ва кичик саноат зоналарини зарур инфатузилма билан таъминлаш, лойиҳаларнинг ўз вақтида ишга туширилиши бўйича олиб борилаётган ишлари бўйича тўхталиб ўтсам.

Музработ туманида жами 3 та саноат зонаси мавжуд бўлиб, шундан
2 таси кичик саноат зонаси ва 1 таси ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги
ПҚ-3636-сонли қарори ҳамда шу мазмундаги Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2018 йил 4 апрелдаги Қ-720-сонли қарорига асосан Туманнинг “Шаффоф” маҳалласида кичик саноат зонаси учун 1,5 га ер майдони ажратилган.

Мазкур кичик саноат зонаси жами 10 лотдан иборат. 

Ишга туширилган лотларимиз 6 та, қолган 4 та лотлар қайта аукцион савдосига чиқариш учун вилоят қурилиш бошқармасига керакли хужжатлар тақдим қилинган.

Ҳозирги кунда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш мақсадида  туманнинг “Янги Диёр” махалласи ҳудудида кичик саноат зонаси учун
1,5 гектар ер майдони ажратилган. Ушбу кичик саноат зонаси 8 лотга бўлинган. 2 та лот ауксион савдоларга чиқарилган ҳамда қолган 6 та лотни ауксион савдоларига чиқариш бўйича туман қурилиш бўлимига хужжатлар тақдим этилган. Мазкур саноат зонасида умумий қиймати 8 млрд. 650 млн. сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда 34 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
21 апрелдаги ПҚ-5088 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Музработ туманининг “Алпомиш” маҳалласида 1,20 гектар ер майдони “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари”ни ташкил этиш учун ажратилган.

Ҳозирда ушбу “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” БОШ РЕЖАСИ ишлаб чиқилган. Бош режага асосан  ер майдони 0.05 гадан 0.1 гача бўлган
13 та ЛОТга бўлинган. 2022 йил 28 февраль куни ўтказилган биринчи аукцион савдосида ушбу лойиҳалар тўлиқ АУКЦИОН савдосига қўйилган бўлиб, онлайн савдо ўтказилган. Ушбу савдоларда иштирок этиш мақсадида 7 та ЛОТга тадбиркорлар томонидан аризалар топширилган ҳамда 2 та ЛОТ 5 ва
 6 ЛОТлар ютиб олинган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сонли қарорига асосан қайта аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмокда.

Тумандаги ЁСТЗ 13 та лотга бўлинган. 2 та лот АУКЦИОН савдосида сотилган. Қолган 11 та ЛОТни қайта АУКЦИОН савдосига чиқариш бўйича туман Қурилиш бўлими томонидан вилоят Қурилиш бошқармасига таклиф берилган.

Сув ўтказиш бўйича.

Музработ туманининг “Алпомиш” маҳалласида 1,20 гектар ер майдони “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”га “ENGINEER INVEST” МЧЖ томонидан 563 метр масофадан диаметри 110 бўлган трубадан тармоқ (линия) тортилган, 200 кублик 1 дона сув сақлаш иншооти (резервуар) қурилган, 1 дона трансформатор ҳамда 4 дона марказлашган сув насоси монтаж қилинган, 2 дона ШИТ (УПБ) ўрнатилган жами 670 млн 923 минг сўмлик ишлар бажарилган

Олиб борилаётган ушбу лойиҳалар барчаси туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини яхшилашга  қаратилган

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?