Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
“Ярашув институти” ўзининг ижобий самарасини бермоқда

“Ярашув институти” ўзининг ижобий самарасини бермоқда

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасида кўрсатилган элликдан ошиқ жиноят таркиби юзасидан 45 та моддада назарда тутилган жиноятлар содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

“Ярашув институти”нинг афзал жиҳатларидан биринчиси бу амалиётда жабрланувчига етказилган зарарнинг қисқа вақтда ва тўлиқ тарзда қопланиши таъминланади, қонуний манфаатлари ҳимоя қилинади.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлик содир этган шахс жиноий жавобгарликдан озод этилгани учун жавобгарликка тортилмаган ҳисобланиб, уни кечириш орқали тарбиявий таъсир кўрсатилади.

Розиқов Нурали (исми шарифи ўзгартирилган) ўзининг бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинаси билан Музработ тумани
“Музработ дарвоза” маҳалласи худудидан бошқариб келаётган вақтида, амалдаги йўл ҳаракати қоидалари талабларига риоя қилмасдан, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига пиёда кесиб ўтаётган Хайитмурадов Панжини автомашинасининг олд ўнг томони билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Дастлабки тергов давомида Розиқов Нурали Ўзбекистон Республикаси  ЖК 266-моддаси 1-қисми билан айбланиб Ибрагимов Шохрух Шарофиддин ўғлига нисбатан бўлган жиноят иши жиноят ишлари бўйича музработ туман судига юборилган.

Суд мажлисида судланувчи Розиқов Нурали айбига ихтиёрий иқрорлиги, етказилган зарарни суд мажлисида тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи Хайитмурадов Панжи билан ярашиб олганлиги мунособати билан жиноят иши тугатилиб Розиқов Нурали жавобгарликдан озод қилинди.

Судлар томонидан ярашув институтининг самарали қўлланилаётгани инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари устувор қадрият сифатида эъзозланаётганининг яққол тасдиғидир.

 

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг девонхона мудири: С.Чориев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?