Афсуски ҳозирги кунда кенг жамоатчилик орасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан ҳалқимиз орасида айниқса ёшлар ўртасида ўғрилик жинояти учраб турибди.
Салимов Самандар (исми шарифлари ўзгартирилган) 30 ёшни қаршлаган бўлсада хеч бир ишни боши тутмай бекорчиликни канда қилмай юриб зерикмади. Уйининг яқинида жойлашган дала майдонига бориб, далага сув очиб, уйга қайтгунича дала майдонида қишлоқдошининг уч бош қора мол боғланиб турганини кўриб кўнглига шайтон аралади ва ўғирлашни режа қилиб, уй томонга қараб бораётганида маҳалланинг бошида жойлашган Юлдаш бобога қарашли уйнинг томорқасида боғланиб турган бир бош қора молни кўриб севиниб уни ҳам эртаси куни қўшиб ўғирлаб мол бозорга сотишни режа қила бошлади, тунги пайт 02:00 ларда уйидан чиқиб дастлаб дала майдонидан олдиндан режа қилиб олган қишлоқдоши Рамазон акага тегишли бўлган бир бош қора молини ўзи билан ёнидаги ҳўжалик пичоғи билан ипини кесиб қора молни қишлоғидаги кўприк ёнидан ўтган газ турбасига боғлаб, тезда ортга қайтиб, Юлдош бобога тегишли бўлган уйининг томорқасига хеч ким йўқлигидан фойдаланиб уйига кириб, томорқасидан бир бош қора молни боғланиб турган ипини ёнидаги хўжалик пичоғи билан кесиб, уни ҳам биринчи ўғирлаган молини боғлаб қўйган кўприк ёнига олиб борди, ва осон даромад қилганидан ўзига хурсанд бўлди, ва уларни мол бозорига олиб бориб сотиб юбориб, айш ишрат режасини туза бошлаган вақтда ИИБ ходимлари уни уйини эшигини таққилатишди.
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан Салимов Самандарни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб унга нисбатан жазо тайинлади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ўғриликка шароитни жабрланувчилар ўз мулкларини беътиборсиз қолдириб сабаб бўлмаётганмикин. Шу сабабли ўз мулкларимизга беътибор бўлмайлик.
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг судья ёрдамчиси: Д.Шеранов
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024