Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Коорупцияга йўл қўйган тиббиёт ходимларига нисбатан суд ҳукми ўқилди

Коорупцияга йўл қўйган тиббиёт ходимларига нисбатан суд ҳукми ўқилди

Давлатов Дилмурод (исми шарифлари ўзгартирилган) туман тиббиёт бирлашмасида материал ҳамда маош ҳисобчи лавозимларида ишлаб келиб, жами бўлиб ҳақиқатда ишламаган 6 нафар фуқароларга жами 8.999.782 сўм иш ҳақларини компьютер дастурига соҳта маълумотлар киритиш орқали бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Жинояти учун жазоланмаганлигидан завқланиб ходимларни иш соатларини “UZASBO” дастурига соҳта маълумотлар киритиши натижасида соҳта электрон ҳужжат яратиб, уларнинг аслида ишлаган иш соатларини кўпайтириб киритиши натижасида жами 24.721.314 сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Хурсанов Ҳасан 01.09.2020 йилдан 05.10.2022 йилга қадар Музработ туман тиббиёт бирлашмасида бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келиб, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш ва шифокорларнинг ижтимоий аҳволини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётган бир пайтда, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан Музработ тумани Тиббиёт бирлашмасининг шахсий хисоб варақдан ишчи ходимларнинг иш ҳақи ҳисобидан бюджет маблағларини асоссиз равишда ўзининг мавжуд кредит қарздорлигини сўндириш учун ўтказиб, ходимнинг иш ҳақидан ушланмаслиги натижасида жами 46.054.107 сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди  Давлатов Дилмурод ва Хурсанов Ҳасанларни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этганликда айбли деб топиб, зарарни қоплаганлиги ва қилмишидан чин пушаймонлигини инобатга олиб озодликдан махрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади

 

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси: Т.Абдираимов

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?