Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Ўзига ишонган ҳайдовчи бир кишини ҳаётига зомин бўлди.

Ўзига ишонган ҳайдовчи бир кишини ҳаётига зомин бўлди.

Норматов Олим (исми шарифлари ўзгартирилган) отасини уйига келиб, оила даврасида ўтириб овқатланиб уйига қайтаётганида, Эргашев Хамро ўзига тегишли бўлган, “Газ-53А” русумли юк автомашинасини Музработ тумани “Сополлитепа” маҳалласи худудидан бошқариб келаётган вақтида, йўналиши олд томонида тахминан 50-60 метр узоқликда Норматов Олим велосипедда ҳаракатланиб келаётганлигини кўриб, эхтиёт чораларини кўрмаганлиги оқибатида Норматов Олимни автомашинасининг олд ўнг томони билан уриб юбориб, йўл-транспорт ходисаси содир этган, натижада у олган тан жароҳатлари туфайли туман тиббиёт бирлашмаси ШТТЁБда вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан Эргашев Хамрони Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб унга нисбатан жазо тайинлади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳайдовчини ўзига ишониб эхтиётсизликни эсидан чиқарганлиги оқибатида инсон умрига зомин бўлди. Шу сабабли ҳайдовчилар эхтиёткорликни эдан чиқармайлик.

 

Сурхондарё вилоят судининг судья ёрдамчиси: Ш.Жумақулов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?