Вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш жиноятлари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари
Бош қомусимизнинг 64-моддасида “Ота-оналар фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар” дея белгиланган.
Худойбердиев Шерали (исми шарифи ўзгартирилган) фуқаролик ишлари бўйича Шерабод туманлараро судининг 13.11.2020 йилги суд буйруғига асосан ундирувчи Сапарова Фарида фойдасига вояга етмаган тўрт нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг
½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, Ш.Худойбердиев 12.11.2022 йилдан 01.04.2022 йилга
25.800.000 сўм алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги учун жиноят ишлари бўйича Музработ туман удининг 13.04.2022 йилдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанлигидан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан
01.04.2022 йилдан 01.10.2022 йилга қадар 10.602.000 сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Жиноят ишлари буйича Музработ туман суди томонидан Худойбердиев Шералини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, зарарни қопламаганлигини инобатга олиб озоқдликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шуни таъкидлаш керакки, она фарзанди учун бутун ҳаётини бахшида этади, ҳамма нарсадан воз кечишга тайёр туради. Шундай экан, қарздор отадан алимент ундирилиши маълум маънода аёлнинг, онанинг ҳуқуқини ҳам ҳимоялаш демакдир. Негаки, аксарият қарздор оталар моддий имконияти бўлса-да, аёлига аччиқ қилиб, унга қарши тарзда алимент тўлагиси келмайди. Ваҳоланки, ота-онасининг ўртасидаги гина-кудрат ёки совуқ муносабатлар жабрини бола тортиши керак эмас.
Сурхондарё вилоят судининг судья ёрдамчиси: Ш.Жумакулов
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024