Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
ОҒУФУРУШНИНГ САВДОСИ ЯКУНЛАЙМАЙ ҚОЛДИ

ОҒУФУРУШНИНГ САВДОСИ ЯКУНЛАЙМАЙ ҚОЛДИ

 Сўнги вақтларда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш жинояти ҳолатлари учраётганлигига гувоҳ бўлаяпмиз.

Бундай ҳаракатлар содир этганларга нисбатан мамлакатимиз жиноят қонунчилигига кўра, жазо муқаррарлиги белгиланган.

Қуйида А.Болтаев (исм шарифлар ўзгартирилган) ҳам ушбу турдаги жиноятга қўл уриб, унга нисбатан суднинг ҳукми эълон қилинди.

Хусусан, жорий йилнинг 12 август куни ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан ўтказиладиган тезкор тадбирда А.Болтаев ўзида мавжуд бўлган “гашиш” гиёвандлик моддасини тадбирга мижоз сифатида жалб этилган “Х” исмли шахсга 500.000 сўмга ҳисоблаб сотган вақтида ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан жиноят устида ушланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Болтаевнинг бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашинанинг олд тарпеда қисмида оч қизил рангли мато парчасига ўралган, малла рангли, ўткир хидга эга бўлган, “гашиш” гиёвандлик моддаси борлигини аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Буни қарангки, оғуфурушнинг савдоси савдоси якунланмай қолди.

Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди томонидан ўтказилган суд мажлисида А.Болтаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унинг содир этилган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси, айбига иқрор ва чин кўнгилдан пушаймонлиги ҳамда муқаддам судланмаганлиги инобатга олиниб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай ёвуз ишни халқ нигоҳидан яшириб бўлмайди. Эртами кечми, қилган нотўғри ишнинг жавоби берилади.

 

Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди судья ёрдамчиси:   Б.Валиев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?