Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Зўравон безорига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Зўравон безорига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Ибрагимов Шерали (исми шарифи ўзгартирилган), укасига тўғри йўл кўрсатиш ўрнига укаси Жўраев Шерхон Ибрагимович билан бир гуруҳга бирлашиб 2022 йил 21 июнь куни соат тахминан 22:30 ларда Музработ тумани маҳалласи ҳудудида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган ошхонага бориб, ушбу жойнинг жамоат жойи эканлиги, атрофда одамлар кўплиги ва ўзининг ҳаракатлари билан атрофдаги кишиларнинг тинчлигини бузаётганлигини кўриб, англаган ҳолда ўзига олдиндан таниш бўлган Ботиров Бўри билан ҳеч бир сабабсиз ўзаро жанжаллашиб, ботиров бўрининг юзига ва танасининг дуч келган жойларига қўлларининг мушти билан уриб, Ботиров Бўри ерга йиқилгандан сўнг оёқлари билан қасддан тепиб, унга тан жароҳати етказиб безорилик жиноятини содир этган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан Ибрагимов Шералини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчини даъвоси йўқлигини инобатга олиб озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.

 

 Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг судья ёрдамчиси:   Д.Шеранов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?