Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Қариб қўйилмаган гиёхфурушга нисбатан ҳукм ўқилди.

Қариб қўйилмаган гиёхфурушга нисбатан ҳукм ўқилди.

Қорабоев Искандар (исми шарифи ўзгартирилган) 67 ёшни қоралаб қўйганига қарамай ҳозирги ёшларга тўғри йўл кўрсатиб ўрнак бўлиш ўрнига қинғир йўлни танлаб қонунга хилоф равишда бойлик орттиришни мақсад қилиб, ўзи томонидан ноқонуний равишда етиштирилган ва ўзида сақлаб келган “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини 2022 йил 5 июнь куни соат тахминан 21:45ларда Музработ тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирга шартли харидор сифатида киритилган “Х” исмли шахсга 1 дона гугурт қутисига жойланган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаларини олдиндан келишилган 350.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ҳуқуқни мухофозаа қилувчи идораларининг  ходимлари томонидан ушланган. Қорабоев Искандарнинг уйидан ўзини иъстемоли учун сақлаб юрган 1 дона гугурт қутига қадоқланган гиёхванд моддаси эканлиги аниқланиб ҳуқуқни мухофозаа қилувчи идораларининг  ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида олинган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан Қорабоев Искандар Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми ва
25,273-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унинг пенсия ёшидалиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади.

 

Сурхондарё вилоят судининг раиси ўринбосари    О.Нормаҳматов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?