Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Порахўр тиббиёт ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Порахўр тиббиёт ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Менглиева Гулчехра (исми шарифи ўзгартирилган) 2021 йил 23 апрель кунидан туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш              бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, уруш ва меҳнат фахрийлари, пенсионер, ногиронлиги бўлган шахсларни санаторийларда соғломлаштиришни ўрнатилган тартибда ташкил этиш, ҳисобини юритиш, назорат қилиш ва йўлланмалар бериш хизмат ваколатига киришидан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 27.04.2012 йилда 2356-рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган йўриқнома талабларига зид равишда, ушбу йўриқнома талабларига  асосан ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга йўлланмалар бепул берилиши лозим бўлсада бироқ у ўзининг хизмат лавозимини суиистеъмол қилиб, Г.Холмирзаеванинг ногиронлик группасида бўлган отаси Т.Холмирзаев, онаси Т.Қуватоваларга “Олтиариқ” санаториясига йўлланма бериш эвазига ундан 2 млн сўм пул маблағларини талаб қилганлиги ҳолати юзасидан 28.05.2022 йил соат 14:39 да ўтказилган тезкор тадбирда, туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Г.Менглиева фуқаро Г.Холмирзаевадан 2 млн. сўм пулни пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан Менглиева Гулчехрани Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси
1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

 

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг девонхона мудири:     С.Чориев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
100%
Яхши
86%
Қониқарли
82%
Қониқарсиз
92%
Жами: 666 овоз берилди.