Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти Музработ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Назаров Нажмиддиннинг октябрь ойи якуни бўйича ҳисоботи

Сурхондарё вилояти Музработ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Назаров Нажмиддиннинг октябрь ойи якуни бўйича ҳисоботи

         Барчамизга маълумки, давлатимиз, хусусан иқтисодиётимиз ривожида тадбиркорларнинг ўрни беқиёс. Шу боис уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаолиятларини ривожлантириш учун зарурий шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш устувор вазифалардан бири саналади.

         Давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, фаолиятлари билан яқиндан танишиш мақсадида мунтазам тарзда бевосита мулоқотлар ташкил этилиб, солиқ қонунчилигига оид янгилик ва ўзгаришлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар иштирокида 12 маротаба семинар ва учрашувлар ташкил этилиб, соҳалар кесимида 7 та давра суҳбатлари ўтказилди.

Бундан ташқари йил бошидан бугунги кунга қадар вилоятимизда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳузурига борган ҳолда 1554 та муаммолари ўрганилиб, ушбу муаммоларнинг 687 таси солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди ва 629 та масала юзасидан тушунтиришлар берилди. Жумладан 163 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда кўмаклашилиб, 75 нафар тадбиркорларга “E-imtiyoz”, “E-ijara” ҳамда “E-aktiv” автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.

Тадбиркорлар билан доимий тарзда олиб борилаётган тушунтириш ишлари натижасида 567 та корхонада меҳнат қилаётган 974 нафар фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 226 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 522 нафар, қурилиш корхоналарида 18 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 171 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 107,1 млн.сўм қўшимча маблағ йўналтирилди

2022 йилнинг октябрь ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 4 млрд 785,4 млн сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 4 млрд. 593,0 млн. сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 3 млрд. 282,11 млн. сўм ёки 68,6,фоизи юридик шахслар, 1 млрд. 503,5 млн сўми ёки 31,4 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 2 млрд. 133,8 млн. сўм ёки 44,5 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 1 млрд. 503,5 млн. сўм ёки 31,4 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 1 млрд. 148,3 млн. сўм ёки 24,0 фоизини эса бошқа солиқлар ва  йиғимлар ташкил этди.

Шу ўринда давлатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга сафарбар этиладиган солиқларни ўз вақтида тўлаётган ҳар бир юртдошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб, давлат солиқ органлари ходимлари ҳар бир солиқ тўловчи билан бевосита мулоқотга киришиш, муаммоларига ижобий ечим топиш ва уларнинг фикр-млоҳазалирини тинглашга тайёр эканлигини билдирамиз. Зеро, солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришда солиқ тўловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.

 

Сурхондарё вилояти Музработ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи: Нажмиддин Назаров

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?