Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ МУЗРАБОТ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ НАЖМИДДИНИ НАЗАРОВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ МУЗРАБОТ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ НАЖМИДДИН НАЗАРОВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда хусусий сектор ривожининг аҳамияти катта. Шу боис юртимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларнинг эркин фаолият юритишларини таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

         “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи”! Давлат солиқ органларида мазкур  тамойил асосида ишларнинг йўлга қўйилиши, тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиш, муаммоларини ўрганиш ва уларга биргаликда ечим топиш имконини бермоқда.

         Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг турли мазмундаги 1545 та муаммолари ўрганилиб, улардан 259 таси бевосита солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди. Жумладан фаолиятини тўхтатган 15 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб, фаолиятларини қайта тиклашга эришилди.

 Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, “Автокамерал” дастурий маҳсули орқали вилоят миқёсидаги 3335 та хўжалик юритувчи субъектнинг солиқ ҳисоботларида хато ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан текширувдан олдинги таҳлил асосида хабарномалар юборилди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, “Автокамерал” дастурий маҳсули орқали туман миқёсидаги 30 та хўжалик юритувчи субъектнинг солиқ ҳисоботларида хато ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан текширувдан олдинги таҳлил асосида хабарномалар юборилди.

Шундан 30 нафар тадбиркорлик субъектлари томонидан йўл қўйилган 166,4 млн сўм миқдордаги солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар ўз вақтида тўлиқ бартараф этилди. Натижада текшириш давомида қўлланилиши лозим бўлган 33,2 млн сўм молиявий жарималар қўлланилмасдан, тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида қолди.

III чорак давомида солиқ тўловчилар томонидан тўланган ортиқча тўловлар ҳисоб-китоб қилиниб, ушбу маблағларни бошқа солиқ турларидан мавжуд солиқ қарздорлигини бартараф этишга йўналтириш юзасидан 1382 ҳолатда жами 355.8 млн.  сўмлик хулосалар шаҳар ва туман ғазначилик бўлимларига юборилди. Шунингдек, ортиқча тўланган суммаларни ҳисоб рақамига қайтариш борасида 37 ҳолатда жами   35.8 млн. сўмлик хулосалар ҳам шаҳар ва туман ғазначилик бўлимларига юборилди.

Энг муҳими, туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 3 чорак давомида 12 434.9 млн. сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 108,9 млн. сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми  8 422.7 млн. сўми, яъни 67.7 фоизи юридик шахслар, 4012.2 млн. сўми ёки 32.3 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, жорий йил учун туманимиздаги жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк объектларига 16 119.8 млн. сўм солиқ ҳисобланган бўлиб, бугунги кунга қадар  11 449.8 млн. сўми солиқ тўловчилар томонидан тўлаб берилди.

Солиқлар давлат ғазнасининг асосий манбаидир. Юртимиз истиқболи, ватандошларимизнинг фаровон турмуши, мудофаа қудрати, таълим ва тиббиёт тараққиёти бевосита сизу биз тўлаётган солиқларга боғлиқдир. Шу боис солиқларни тўлаб, эзгу ва хайрли ишларга ўз ҳиссамизни қўшайлик.

 

Назаров Нажмиддин: Сурхондарё вилояти Музработ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?