Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Диний экстремизм таррақиёт душмани

Диний экстремизм таррақиёт душмани

Минг афсуслар бўлсинки, айрим Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам экстремистик гуруҳлар таъсирига тушиб ота-онаси ва оиласининг шунингдек, киндик қони тўкилган ватанининг хоинларига айланмоқда. Зеро, юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигидаги олиб бораётган “Янги Ўзбекистон” сиёсатида инсон қадри улуғлиги биринчи ўринда эканлиги бутун дунё ҳамжамиятини лол қолдирмоқда.

Сўнгги пайтларда террористик гуруҳлар томонидан интернет тармоғида тарғибот-ташвиқотнинг кучайтирилгани бу йўлга билиб-билмай кириб қолаётганларнинг сонини ортишига сабаб бўлаяпти. Яна бир ачинарли ҳол. Кейинги пайтларда ақидапарастлар ёшлар ичидаги фаоллигини, меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш каби усулларни амалга оширишмоқда. Хорижга иш ахтариб кетган айрим ёшларимиз диний экстремистик оқим аъзоларининг таъсирига тушиб, юртга қайтганидан сўнг, ён-атрофидагиларни ўз ортидан эргаштиришга ҳаракат қилаётганликлари кузатилмоқда.

Рўзиев Ботир (исми шарифи ўзгартирилган) 2017 йилнинг март ойида ишлаб моддий даромад орттириш мақсадида, «Термиз-Москва» йўналишидаги авиарейс билан Россия Федерациясининг Москва шаҳрига бориб, у ерда меҳнат мигранти сифатида ишлаб юрган вақтда интернетнинг «Одноклассник.ру» сайтида профиль яратиб, ушбу профиль орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2016 йил 26 сентябрь кунидаги қарорига кўра, террорчилик ташкилоти деб ҳисобланган ва Ўзбекистон Республикасида фаолияти тақиқланган «Жиҳодчилар», «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ва «Ўзбекистон Исломий Ҳаракати» халқаро террорчилик гуруҳининг аъзоларининг таъсирига тушиб, уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаб, ижтимоий тармоқлар орқали ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан Рўзиев Ботирга нисбатан диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этиш жиноятини содир этганликда айбли деб топиб озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади.

 

 

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг судья ёрдамчиси:   Д.Шеранов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?