Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Маъмурий ҳуқуқбузарликларга ярашув институтини жорий этилиши ўз самарасини бермоқда

Маъмурий ҳуқуқбузарликларга ярашув институтини жорий этилиши ўз самарасини бермоқда.

2021 йил 4 октябрь куни Маъмурий кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар қиритиш ҳақида Қонун имзоланди.

Мазкур қонунга билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 212-модда билан тўлдирилди. Бу модда ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш деб номланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда қайд этилган жами 12 та модда ярашув институтига тушиши қайд этилди.

Масалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида (туҳмат), 41-моддасида (ҳақорат қилиш), 45-моддасида (фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш), 46-моддасида (фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш), 461-моддасида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш), 52-моддасида (енгил тан жароҳати етказиш), 612-моддасида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 104-моддасида (экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш), 133-моддасида (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши), 134-моддасида (ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши), 183-моддасида (майда безорилик) ҳамда 200-моддасида (ўзбошимчалик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Илгари тарафлар ярашган, ўзаро келишган, зарарлар қопланиб, ўртада адоват қолмаган ҳолатларда ҳам суд маъмурий жазога тортишга мажбур эди.

Эндиликда Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган тарафларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун иш материалларини судга юборади. Судда бу масала кўриб чиқилиб, тарафлар ярашганлиги исботланса тарафларни жазодан озод қилиб, ишни якунлайди.

Бироқ, ярашувга тушувчи ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этган шахс яна ярашув муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарнинг ўрнини қоплашни рад этиш ҳоллари аниқлангудек бўлса, суд тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисидаги қарорни бекор қилади ва ишни умумий асосларда кўриб чиқади.

            2022 йил 8 ой давомида ярашув моддаси таъсирига тушувчи 12 та моддалар  бўйича 523 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишлар кўриилиб шундан 212 нафар шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ярашаув билан тугатилган бўлиб, бу ишларнинг 40 фоизини ташкил қилмоқда.

Мазкур қонун изчил олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг давоми бўлиб, инсонпарварлик тамойили томон яна бир катта қадам бўлди.

 

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг девонхона мудири:    С.Чориев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?